Янгиликлар
Диққат, эълон! 2023 йил 6–8 июнь кунлари соат 04:00 дан 11:00 гача Ширин шаҳри ва Боёвут туманининг айрим маҳаллалари электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилади
  • 05.06.2023
  • 170

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги “Сирдарё вилоятида қуввати 1500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4799-сонли ҳамда 2022 йил 30 декабрдаги 464-сонли қарорларига асосан давлат–хусусий шериклик тамойили асосида Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида қуввати 1500 МВт бўлган “ACWA Power Sirdarya” МЧЖ томонидан янги иссиқлик станциясининг қурилиш ишлари якунланиши арафасида.

Жорий йилнинг июль ойида электр энергиясини ишлаб чиқариш қуввати 500 МВт бўлган биринчи энергия блокини ишга туширилиши сабабли, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан қуриб битказилган 500 кВ кучланишли, техник-муҳандислик номи “Л–550” бўлган электр тармоғини янги электр станциясининг 500 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмасига (ОТҚ 500 кВ) улаш ишлари олиб борилиши лозим. Яъни, янги иссиқлик электр станциясининг биринчи энергия блокида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини электр энергетика умутармоғига улаш учун айрим техник муҳандислик амалиётларини бажариш тақозо этилади. 

Шу сабабли, 2023 йил 6, 7, 8 июнь кунлари соат тонги 04:00 дан кундузги 11:00 гача Ширин шаҳридаги барча электр энергияси истемолчилари, бундан ташқари, Боёвут туманига ҳудудида жойлашган  Т.Латипов номидаги маҳалла фуқаролар йиғинининг айрим қисми (6, 10, 35, 110 кВ кучланишли электр тармоқлари ҳамда 110/35/6 кВ кучланишли “Нурчи” подстанциядан чиқувчи 35 кВли Л-Ширин–1 ва Л-Ширин–2 ҳаво тармоқлари) электр энергияси истеъмолчилари вақтинча тармоқдан ажратилиб, юқорида санаб ўтилган ишларни амалга ошириш режалаштирилган.

Юқорида келтирилган вақт оралиғида техник-муҳандислик амалиётлари бажарилиши ҳақида “Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан расмий хат билан Сирдарё вилояти ҳокимлиги, “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” Сирдарё филиали, бундан ташқари, Ширин шаҳар ҳокимлиги, “Сирдарё ИЭС” АЖ ҳамда бошқа тегишли ташкилотларга ахборот берилган ҳамда истеъмолчиларни огоҳлантириш сўралган.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Маълумот ўрнида: Сирдарё вилоятида қуввати 1500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станциясининг қурилиши нафақат Сирдарё вилояти, балки мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кузатилаётган электр энергияси танқислигига барҳам бериш учун хизмат қилади.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>