Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Шартнома биржа орқали имзоланган бўлиб, ҳозирги кунга қадар ҳеч қандай маблағ тўланманган. Шартнома биз томондан техник сабабларга кўра бекор қилинган...»
  • 12.05.2023
  • 263

Мурожаат эгаси: Исомиддинов Собит Турғунович, «GREEN APPLE’S» МЧЖ, Тошкент шаҳри.

Электрон почта: purelife_uz@inbox.ru

Мурожаат мазмуни: «2023 йил 14 мартда 129979.1.1-сонли шартнома биржа орқали имзоланган бўлиб, 2023 йил 7 апрелда 21-сонли ҳисоб-фактура имзоланган. Ҳозирги кунга қадар ҳеч қандай маблағ тўланманган. Шартнома биз томондан техник сабабларга кўра бекор қилинган. Ҳозирги кунга келиб — 2023 йил 11 май ҳолатига ҳисоб-фактурага тузатувчи қилиб 0 ҳисоб-фактура юборганмиз. Сизлардан 2023 йил 11 майда юборилган тузатувчи ҳисоб-фактурани қабул қилишингизни сўрайман.»

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Собит Турғунович, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қайд этилиб (А-56-сонли қайднома, “Мурожаатлар” бўлими), масъул бошқарма ва бўлим мутахассислари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди ва мурожаатингизга жавоб сифатида расмий хат кўринишида жавоб берилди.

Жавоб хати мазмуни қуйидаги электрон файл таркибида:

PDF

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>