Қизиқарли хабарлар
Яқутистонда Россиянинг замонавий тарихидаги илк қуруқликдаги кам қувватли АЭС барпо этилади
  • 11.05.2023
  • 492

Хабар қилинишича, «Росэнергоатом» концерни ОАЖ Саха Республикаси (Яқутистон) Усть-Янский улусида кам қувватли Якутск атом электр станциясини барпо этиш учун лицензия олган. Ушбу ҳужжат Экологик, технологик ва ядровий назорат федерал хизмати томонидан тасдиқланган.

Кам қувватли атом электр станцияси лойиҳаси Россиянинг сўнгги ишланмаси бўлган РИТМ-200Н босимли сувли ядро реакторига асосланган. Бу қуруқликда жойлаштириш учун кам қувватли бортга асосланган инновацион технологиянинг мослашуви натижасидир.

Реакторлар Арктиканинг оғир шароитларида, Россиянинг музёрар кемаларида, муваффақиятли синовдан ўтказилди. Айни пайтда Усть-Куйга посёлкаси ҳудудида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Чунончи, майдонга 2 минг тоннадан ортиқ юк етказилиб, 80 кишига яқин одам ва 38 дона техника ишламоқда.

2028 йилда РИТМ-200Н реакторига эга дунёдаги илк кам қувватли ер усти АЭС ишга туширилиши кутилмоқда.

#атомэнергияси

Манба: https://t.me/clearenergy/1963

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>