Хотин-қизлар
Коррупцияга қарши кураш тизими фаолиятида хотин-қизларнинг алоҳида ўрни борлиги эътироф ва эътиборга сазовор
  • 03.04.2023
  • 270

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 220-сонли қарори ва 2020 йил 8 июндаги «2020–2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 365-сонли қарорларига мувофиқ, Банк-молия академияси тингловчиларини ўқишга қабул қилиш ва хорижда амалиёт ўташлари бўйича тегишли кўрсатмалар берилган.

Жумладан, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчисихонаси ва Малайзия олий таълим вазирлиги ташаббуси билан Банк-молия академияси ҳамда Утара университети (Малайзия) ҳузуридаги Ислом бизнес мактаби банк-молия соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик ўрнатган. Ҳамкорлик доирасида мутахассислар Малайзиянинг йирик молия ташкилотлари, бизнес марказлари, билим даргоҳларида назарий ва амалий билимларини бойитиб келмоқдалар.

Акциядорлик жамияти томонидан 2022 йилнинг август ойида Мувофиқлик тизими (Комплаенс) хизмати бошлиғи Нигора Қиличбековна Абдуллаевага Банк-молия академияси тингловчиси сифатида сиртдан таҳсил олиши бўйича тавсиянома тақдим этилган. Н.Қ.Абдуллаева ушбу тавсияномага асосан кириш имтиҳонлари муваффаққиятли топшириб, Академия тингловчиси сифатида рўйхатга олинди.

Шу билан бирга, Академия ўқув дастурларини яхши ўзлаштирган тингловчилар етук хорижий таълим муассасалари ёки ташкилотларида амалиёт ўташлари тавсия этилган. Унга кўра Академия томонидан ўқув дастурини яхши ўзлаштирган 20 нафар тингловчилар орасида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Мувофиқлик хизмати бошлиғи Нигора Абдуллаева ҳам бўлиб, унинг хорижда амалиёт ўташи бўйича Акциядорлик жамияти раҳбариятидан тегишли тавсия олинган.

Жорий йилнинг 8 март санасидан 18 март санасигача Малайзиянинг Утара университетида Ислом молияси тажрибасини ўрганиш учун Акциядорлик жамияти ходими малака оширишга юборилди. Н.Қ.Абдуллаева хорижлик мутахассислар билан фикр алмашиниб, зарур билим ва кўникмаларга эга бўлиб қайтди. Олинган билим ва кўникмалардан Акциядорлик жамиятида комплайнс назорати, банк-молия йўналиши — коррупцияга қарши кураш тизими фаолиятини такомиллаштиришда кенг фойдаланилади.

Шу ўринда бир жиҳатни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси энергетика тизимида молий-иқтисод йўналишидаги малакали мутахассисларга талаб мавжудлиги, кадрлар тайёрлаш масаласи ҳозирда долзарб муҳим аҳамият касб этгани, хусусан коррупцияга қарши кураш ва молия-иқтисод соҳаларида мутахассис кадрлар тайёрлаш энергетика ташкилотлари учун муҳим йўналишлардан бири ҳисоблангани, айниқса, бу жабҳаларда хотин-қизларимиз вакилларининг алоҳида ўрни борлиги эътироф ва эътиборга сазовор. 

 

✍️ Феруза Хаджимуратова, "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ижро интизоми назорати бўлим бошлиғи, Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раҳбари

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>