Мелбурн университети олимлари ҳаводан водород олиш учун мўлжалланган қурилма прототипини тақдим этди.
Технология намлик билан тўйинган ҳаводан сув олиш, кейин уни водород ва кислородга бўлиш имконини беради. Муҳим ютуқ — қурилма намлиги жуда паст бўлган ҳудудларда ҳам ишлашга қодир.
Тақдим этилган прототип аллақачон синовнинг биринчи босқичларидан ўтди. Шундай қилиб, тўғридан-тўғри ҳаво электролиз модули нисбий намлиги 4% бўлган атмосферадан намликни ютиб, 12 кун давомида муваффақиятли ишлади.
Манба: https://t.me/clearenergy/1893
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати