Бугунги кунда тараққиёт кўп жиҳатдан ахборот технологияларининг ривожланиш кўрсаткичларига боғлиқ. ХХI асрда интернет тармоғи жамият ҳаётининг турли соҳаларига кириб келиши билан “электрон ҳукумат”, “электрон савдо”, “рақамли иқтисодиёт” каби атамалар пайдо бўлди. Ушбу атама илк бор 1995 йилда Массачусетс университети олими Николас Негропонте томонидан тилга олинган.
Рақамли иқтисодиёт — бу иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқаларни рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тизими бўлиб, бунга онлайн хизматлар, масофавий таълим, электрон тўловлар, товар ва хизматларнинг интернет-савдоси мисол бўла олади.
Энергетика соҳасида ҳам “рақамли иқтисодиёт” имкониятларидан фойдаланилмоқда. Бунга 220/110/10 кВ ли «SIRG‘ALI» подстанциясидаги замонавий ускуналарни мисол қилиб келтириш мумкин.
© «Ўзбекистон–24» телеканали
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati