Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Мутахассислигим — муҳандис-иқтисодчи, энергетика соҳасида 18 йил стажга эгаман. Эксплуатацияга қабул қилиш бўлимига ишга ўтиш учун суҳбатга қатнашмоқчиман...»
  • 27.03.2023
  • 277

Мурожаат эгаси: Нормуродов Фахриддин Холманович, Тошкент шаҳри.

Электрон почта: normurodvfaxriddin029@g.mail

Мурожаат мазмуни: Мен Нормуродов Фахриддин Холманович, маълумотим — олий, мутахассислигим — муҳандис-иқтисодчи, энергетика соҳасида 18 йил иш стажига эгаман. Эксплуатацияга қабул қилиш бўлимига ишга ўтиш учун суҳбатга қатнашмоқчиман...

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Фахриддин Холманович! Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган мурожаатингиз тегишли тартибда қабул қилинди.

Мурожаатингизга жавоб ўрнида сизга шуни маълум қиламизки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий саҳифалари орқали Сиз бўш иш ўрнига ҳужжат топширган лавозим бўйича суҳбат қачон ўтказилиши ҳақидаги хабарларни кузатиб боринг ва суҳбатга эълон қилинган вақтда етиб келинг. Агар топширган ҳужжатларингиз тўлиқ бўлса ва кўрсаткичларингиз мазкур иш лавозими бўйича белгиланган (эълон қилинган) талабларга мувофиқ келсангиз, суҳбатда иштирок этасиз. Агар суҳбатдан муваффақиятли ўтсангиз, Комиссия бўш ишни мавжуд бошқарма ёки бўлимга Сизнинг номзодингизни кўрсатади ва раҳбариятга тегишли тартибда тавсия берилади. Шундан сўнг ишга қабул қилинишингиз мумкин.

Маълумот ўрнида: «Онлайн резюме» https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume.

МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-6615.

Веб-сайт: uzbekistonmet.uz

Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz;  info@uzbekistonmet.uz.

Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармасидан мурожаат: Ташкилотимиз магистрал электр тармоқлари йўналиши бўйича (электр энергетика тармоғида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция, таъмирлаш-тиклаш ишлари) фаолият олиб боргани боис, номзодлар олий таълим муассасаларининг энергетика йўналишини битирган бўлиши талаб этилади.

Бўш иш ўринларини малакали кадрлар билан тўлдириш жараёни шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида, биз ҳар ойда тўпланган резюме-объективкаларни жамлаб, тегишли хизмат, бўлим ва бошқарма бошлиқларига тақдим этамиз. Тақдим этилган маълумотномалар мутахассислар томонидан ўрганилиб, атрофлича кўриб чиқилади. Таржимаи ҳолдаги маълумот-кўрсаткичлар мутахассисларга маъқул келса, номзод бевосита суҳбатга чақирилади.

Шундан сўнг бўш иш ўрни бўйича раҳбариятга ушбу мутахассиснинг номзодини тавсия этилади ва ишга қабул қилинади.

Маълум бир бўш ўринларига ҳужжат топширган номзодлар суҳбатга чақирилаётгани (санаси ва вақти) Акциядорлик жамиятининг расмий-веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилиб борилмоқда. Эътиборли бўлинг ва ижтимоий тармоқ саҳифаларимизга обуна бўлишни унутманг!

⇒ «Бўш иш ўринлари» рукни https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/25

Батафсил маълумотлар қуйидаги эълон таркибида ёзилган:

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/3441

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>