Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Aланг-овулида электр токи жуда паст, халқ бундан норози. Бугунги кунга келиб подстанция симлар ва “сталба”лар 59 йил давомида ўзгартирилмаган...»
  • 13.02.2023
  • 250

Мурожаат эгаси: Базарбаев Кенжабай, Қорақалпоғистон Республикаси

Электрон почта: umidbekbozorboyev79@gmail.com  

 

Мурожаат мазмуни:

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири

Мирзамаҳмудов Жўрабек Турсунпулатовичга

Қорақалпоғистон Республикаси Aмударё тумани

“Буз-ёп” овул фуқаролари йиғинига қарашли Aланг-овул

(яшовчилари номидан) фуқароси Базарбаев Кенжабойдан

Aриза

Бераман ушбу аризани шу ҳақдаким, Aланг-овул аҳоли пунктига электр токи 1964 йилда келган. Шу вақтда Aланг-овул аҳолиси 30 та хонадондан иборат эди. Ҳозирги вақтда аҳолининг кўпайиши натижасида овул аҳолиси 200 та хонадондан ошиб кетди. Халқнинг электр энергиясига бўлган истеъмол ҳажми янада кўпайди. Шунга қарамасдан 1964 йилда қурилган подстанция, “сталба”лар ва симларга ҳозирги вақтда 59 йил бўлди. Булар ўз кучини йўқотмоқда ва фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган. Бизларга ҳозирги энг кучли, замонавий электр подстанциялари керак. Овулда агар шамол бўлса, ёмғир-қор ёғса, овул аҳолиси электр таъминотида носозликлар юзага келади. Яна аҳоли ўзлари ҳисобидан тузатишга мажбур бўлади. Aланг-овулида электр токи жуда паст, халқ бундан норози. Бугунги кунга келиб подстанция симлар ва “сталба”лар 59 йил давомида ўзгартирилмаган. Ҳозирги вақтда симларнинг узилиши тез-тез содир бўлиб келмоқда ва “сталба”лар ҳозирги вақтда “аваренний” ҳолатда. “Насосний” станцияларга овулимиздан жуда кучли 380 вольтли “висака волтли” электр токи ўтган, шулардан бизнинг Aланг-овулда яшовчи хонадонларни шу линияга ва янги, энг кучли подстанция ўрнатиб беришингизни сўрайман, деб ариза берувчи Базарбаев Кенжабой...

Ахборот хизматидан изоҳ: Мурожаатчининг аризасидаги айрим имло хатолари тузатилиб, матн тузиш услубини асл ҳолида қолдиришга уриндик. Мурожаатчи “патистансия” деганда “паст кучланишли трансформатор пункти”; “сталба” деганда “симёғоч устунлари” ёки “таянч устунлари”; “висака волтли” электр токи деганида “380 вольт кучланишли электр тармоғи”ни тушунишингизни илтимос қиламиз ва мурожаатчининг телефон рақамини сир тутган ҳолда аризаси мазмунини асл ҳолича тақдим этамиз.

 

ПДФ файл

 

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Кенжабай Базарбаев, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

 

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

 

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

 

 Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/17367           

 

“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

 

Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

 

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

 

Эслатиб ўтамиз, Сиз энергетика соҳаси тизим ташкилотлари иш фаолиятидан қониқмасангиз юқори ташкилот — Энергетика вазирлигига шикоят қилишингиз мумкин: https://minenergy.uz/uz

Тошкент, 100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 21-уй.

 

Транспорт: 
Метро: «Амир Темур» бекати 
Автобуслар: 14, 53, 58, 78, 93, 98

Маршрутли таксилар: 26, 102 (Мўлжал Тошкент Халқаро Вестминстер университети)
Тел: (998 71) 236-3822

Девонхона: (998 71) 236-2708
 

Электрон почта: info@minenergy.uz 

Иш графиги: 
душанба - жума: 9:00 - 18:00 
тушлик вақти: 13:00 - 14:00 
шанба, якшанба: дам олиш куни

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>