ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
15 МАЙ — ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ: ҲУҚУҚИЙ АСОС ВА МАВЖУД МУАММОЛАР
  • 15.05.2020
  • 1463

  Хабарингиз бор, 2018 йил 27 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан «Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор қабул қилган эди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ушбу йўналишдаги  асосий вазифалар белгилаб олинган.

  Жумладан,

  Ўзбекистонда оилани ривожлантиришга глобал даражада Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор тараққиёт мақсадлари доирасида, шунингдек, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида қаралади.

  Шу билан бирга, ушбу соҳада давлат сиёсатини муваффақиятли олиб боришни тўхтатиб турувчи бир қатор тизимли муаммо ва камчиликлар оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги ислоҳотларни тўлиқ рўёбга чиқаришга ва белгиланган мақсадларга эришишга тўсқинлик қилмоқда.

  Чунончи:

  • • биринчидан, тегишли идора ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда мониторинг қилишнинг таъсирчан тизими мавжуд эмас, оилани ривожлантириш масалалари бўйича давлат, фуқаролик жамияти институтлари ва хусусий сектор ҳамкорлиги паст даражада;
  • • иккинчидан, оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги илмий тадқиқотлар ихтисослиги тор, ҳозирги ҳаёт воқелигидан узилиб қолган, илмий тадқиқотлар натижалари амалиётга суст жорий этилмоқда;
  • • учинчидан, оиланинг демографик ривожланишида ўзгаришлар юз бермоқда, оила ажралишлари сони ўсмоқда, мазкур соҳада салбий тенденциялар ва муаммолар сабабларини асословчи тадқиқотлар етишмаяпти;
  • • тўртинчидан, оилада, таълим муассасаларида маданий-тарихий мерос салоҳиятидан суст фойдаланилмоқда, миллий менталитетимизга ёт бўлган ғоя ва қарашлар таъсирининг олдини олиш борасидаги ишлар самарасиз;
  • • бешинчидан, оила институтини мустаҳкамлашнинг қонунчилик асослари мукаммал эмас, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва илғор хориж амалиётини ўрганиш асосида оилани ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида мустаҳкам ҳуқуқий асос мавжуд эмас;
  • • олтинчидан, мутахассислар етишмайди ва кадрлар малакаси паст даражада, таълим тизимида мутахассисларга бўлган эҳтиёжни прогнозлаштириш механизми йўлга қўйилмаган, оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича ўқув дастурлари мукаммал эмас.

  Оила институтини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, бу жараёнда давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқароларнинг яқин ҳамкорлигини ҳамда фаол ролини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5325-сон Фармони эълон қилинган.

  Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, умумжамиятимиз асоси ҳисобланмиш оилалар бахти ва унга салбий таъсир кўрсатаётган айрим омиллар, аниқроғи муаммонинг психологик томони обдон тадқиқ ва таҳлил қилинишга муҳтож.

  Халқаро оила куни бутун дунёда бўлгани каби  мамлакатимизда ҳам ҳар йили 15 май куни нишонланади. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти маъмурияти ушбу муносабат билан барча юртдошларимизни самимий муборакбод этади ва барчангизга оилавий бахт-саодат тилайди!

  Қўшимча маълумот ўрнида умумжамиятимиз асоси ҳисобланмиш оилалар бахти ва унга салбий таъсир кўрсатаётган айрим омиллар ҳақида таъсирчан фильмни эътиборингизга ҳавола этамиз:

© Сценарий муаллифи ва режиссёр Александр Бубнов, 2018

© Ukrainian State Film Agency, 2018

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>