Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Мурожаатларимизни яна ўзимизни туманга жўнатишади. Булар “чеклов бор”, дейди — тамом. Бирорта қарайдиган, тартибга соладиган масъул шахслар борми?»
  • 18.01.2023
  • 256

Мурожаат эгаси: Нурмуродов Достон Жамол ўғли, Самарқанд вилояти.

Электрон почта: dossebek11@gmail.com

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Мен Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, Ноғорахона маҳалласидан мурожаат қилмоқдаман. Туманимизда 3 ёки 4 та электр линияси бор. Ўшандан битта бизани линиямизда чеклов ҳаддан зиёд кўп, линиямизни номи ҳудудий электр тармоқларини айтиши бўйича “Тегирмон-110” эмиш. Қолган линияларда, кун совуқ бўлишига қарамасдан, кунига 1 соатдан 3 соатгача узилиш бўлади. Бизани линиямиз ҳозирги кунда 3 соат ёки 4 соат ёнади 24 соат давомида. “Ҳудудий электр тармоқлари”га ҳам, Президент порталига ҳам чиқдим. Яна ўзимизни туманга жўнатади. Булар “чеклов бор”, дейди — тамом. Бирорта қарайдиган, тартибга соладиган масъул шахслар борми? Илтимос, ёрдам қилингизлар...

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Достон Жамол ўғли, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/17019         

“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

 ⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

het.uz – расмий веб-сайти

♦ Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

♦ Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

♦ Call centre: 1154

♦ Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

 

Қўшимча маълумот: Электр энергетика тизимида маълум сабабларга кўра электр энергияси тақчиллиги бўлса (носозликлар сабаб, ишлаб чиқариш жараёнига ёқилғи етмаслиги сабаб ёки бошқа сабаблар) Миллий диспетчерлик маркази томонидан режимни сақлаш, яъни авария режимини бартараф этиш мақсадида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда бошқа турдош ташкилотлар диспетчерларига электр таъминотига зарур миқдорларда чекловлар киритиш, ёки аксинча, генерация қувватини ошириш бўйича топшириқлар берилиши Ўзбекистон Республикаси «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонунининг (Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 24 июнда қабул қилинган, Сенат томонидан 2009 йил 28 августда маъқулланган) https://lex.uz/docs/1521177 23-моддасига асосланиб амалга оширилади.

2022 йил 24 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Энергетика вазирлиги ҳузурида “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, ушбу давлат унитар корхонаси “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятларининг миллий, регионал ва ҳудудий диспетчерлик функцияларини бажаради.

Ягона электр энергетика тизимини оператив бошқариш ва унинг ишончли ишлашини таъминлаш, ягона электр энергетика тизими таркибига кирувчи корхоналарнинг диспетчерлик бошқарувини амалга ошириш, электр энергиясига бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб, уни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг ҳар соатлик режимини шакллантириш каби ишларни бажариш марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди ва у — Миллий диспетчерлик маркази Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тасарруфида фаолият юритишни бошлади. https://t.me/uzmetaxborotxizmati/10782

Маълумот ўрнида: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.

 

♦ Call centre: 1154

♦ Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>