Янгиликлар
ТЕЗКОР МАЪЛУМОТ: «ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АЖ ТОМОНИДАН БУХОРО ВИЛОЯТИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА ҲИСОБОТ
  • 30.04.2020
  • 950

  Айни пайтда табиий офатдан энг кўп талафот кўрган ҳудуд — Бухоро вилоятида «Ўзбекистон МЭТ» АЖга қарашли ҳаво тармоқларини тиклаш, яъни зарар етган таянч устунларини таъмирлаш ҳамда янгилаш ишлари билан бир нечта бригадалар тонгги соат 6:00 дан тунги 00:00, яъни ярим тунга қадар иш фаолияти олиб боришмоқда.

 

  Мисол учун, вилоятнинг Қоракўл тумани, Тайқир МФЙ ҳудудидаги чўл зонасида 70 нафардан ортиқ мутахассис-ходимлар «Ҳамза-2» линиясининг таянч устунларини тиклаш билан шуғулланишмоқда.

  Тайқир қишлоғида иш олиб бораётган энергетиклар тасарруфида 4 та автокран, 1 та булдозер, 2 та экскаватор, 3 та таянч устуни ташиш юк автомобиллари ҳамда 5 та махсус устахонали юк машиналари мавжуд. Улар юқори кучланишли ҳаво тармоғининг 8 та таянч устунларини тикламоқдалар.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati

>