Мурожаат эгаси: Равшанбек, Хоразм вилояти
Электрон почта: yashulli@mail.ru
Мурожаат мазмуни: Хоразм вилояти, Ҳазорасп тумани, Ҳазорасп универсал савдо комплексида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман. Дўконда электр таъминоти тез-тез ва жуда кўп муддатга ўчмоқда. Кунига жами 30–40 дақиқага “свет” беришяпти. 5 минут ёнади, 2 соат ўчади. Тадбиркорлик фаолиятимизга жуда катта зарар беряпти.
Йил давомида ҳам муаммо такрорланиб келди. Жуда кўп мурожаат қилсак ҳам мурожаатимиз кўриб чиқилмайди. Савдо терминалларимиз, касса апаратларимиз, компьютерларимиз электрсиз ишламай, кунлик савдо амалиётини қилиб билмаяпмиз. Кутилаётган даромадимиз пасайиб, давлат бюджетига ижтимоий солиқларни, қўшимча қиймат солиқларни тўлашда қийинчиликларга учраяпмиз. Даромадларимиз пасайиб кетди. Бунга асосий сабаб Ҳазорасп универсал савдо комплекси бизни электр билан таъминлашда амалий ёрдам бермаяпти.
Бозор ҳудудида ноқонуний уланишлар кўп. Бу ҳақда ариза билан, фотосуратлар билан бозор маъмуриятига, Ҳазорасп электр корхонасига, телеграмдаги @HET_adminга жуда кўп мурожаат қилдик. Ҳазорасп электр корхонаси раҳбари Зафарбек вазиятни билатуриб, “...Бу муаммолар Ҳазорасп электр корхонаси муаммоси эмас, мен фақат электрни бераман, у ёғи билан ишим йўқ”, деяпди. “Ахир давлат ресурслари ўғирланяпти, оқибати мана ёмон бўляпти”, десам қўпол муносабат қилиб телефонни қўйиб қўймоқда. Бозор маъмуриятига чиқсак, электр корхонади “ток”ни бермаяпти, дейди. Электр энергия телеграм ишонч рақами @HET_adminга чиқсак, бозорнинг қарзи бор, дейди.
3 та сўровга 3 хил муносабат. Тегишли идоралар муаммони бартараф қилишга киришмаяпти. Бу ҳолат одамларда, мижозларда норозичилик кайфиятини авж олдиряпти. Халқ норози. Шахсан мен ҳам норозиман бу ташкилотлардан. Бизнесимиз кенгайиб, давлатга, жамиятга фойдаси тегиш ўрнига бизнесимиз тўхтаб, банкротлик арафасида турипти.
Президент Админстрацияси вазиятни қўлга олиб, амалий чора кўришингизни сўрайман. Бозор ҳудудида 1000 дан ортиқ дўкон ва тадбиркорлар бор. Агар вақтида чора кўрилмаса, давлат бюджети катта миқдорда зарар кўради. Норозичилик кайфияти кундан кунга авж оляпти. Кейин кеч бўлади...
Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Равшанбек, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизматига, шунингдек. Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.
МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79
Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/16551
“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23
Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.
⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:
• het.uz – расмий веб-сайти
• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin
• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari
• Call centre: 1154
• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions
Қўшимча маълумот: Электр тармоқларида истеъмолнинг кескин ошиши туфайли, электр қурилмалари ортиқча юклама билан ишлаганда, энерготизим барқарорлигини сақлаш мақсадида ўрнатилган автоматика режими туфайли электр таъминотида узилишлар бўлиши табиий жараён ҳисобланади.
Бу ҳақда батафсил маълумотларни қуйидаги ҳаволалардан олишигиз мумкин: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5717
Батафсил САВОЛ-ЖАВОБЛАР: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/8935
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 март санасида “Энергетика вазирлиги ҳузурида “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги 126-сон қарори.
Манба: https://www.lex.uz/docs/6058685
Сайт саҳифаларида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2451
Энергетика вазирлигига шикоят қилишингиз мумкин: https://minenergy.uz/uz
Тошкент, 100047, Ташкент ш., Истиқбол кўчаси, 21
Транспорт:
Метро: Амир Темур бекати
Автобуслар: № 14, 53, 58, 78, 93, 98
Маршрутли таксилар: № 26, 102 (Мўлжал Тошкент Халқаро Вестминстер университети)
Тел: (998 71) 236-3822
Девонхона: (998 71) 236-2708
Электрон почта: info@minenergy.uz
Иш графиги:
душанба - жума: 9:00 - 18:00
тушлик вақти: 13:00 - 14:00
шанба, якшанба: дам олиш куни
Газ таъминоти билан +99871-200-0804 ёки 1104 рақами орқали боғланасиз. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ https://hududgaz.uz/ “Hududgazta’minot” акциядорлик жамияти Иш вақти: 09:00 - 18:00 Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 98 Индекс: 100115 E-mail: info@hududgaz.uz Телефон рақами : (71) 281-16-85.
Маълумот ўрнида: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.
• Call centre: 1154
• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати