Ўзбекистонда умумий қуввати 500 МВт бўлган 3 та қуёш фотоэлектр стансиясини қуриш ва ишлатиш учун мустақил энергия ишлаб чиқарувчилар (хусусий инвесторлар)ни танлаш бўйича эълон қилинган Таклифлар сўровига (РФП) жавобан 4 та компания ва консорциумдан таклифлар келиб тушди.
Бухоро вилоятида 250 МВт, Наманган вилоятида 150 МВ ва Хоразм вилоятида 100 МВт қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича таклифлар олинди. Ғолиб бўлган инвестор қуёш фотоэлектр станциясини лойиҳалаш, молиялаштириш, ишлатиш, сақлаш ва шартнома муддати охирида станцияни топшириш ёки бузиб беришни амалга оширади.
Бухоро вилоятидаги лойиҳа учун танлов иштирокчилари 63 МВтдан жами 125 МВт.соат электр энергияси бероладиган кимёвий энергия сақлаш аккумулятор тизимини (БЕСС) қуриш бўйича ҳам ўз таклифларини тақдим этишган.
Тендернинг иккинчи босқичи шундай тузилганки, энг йирик лойиҳа ғолиби (Бухоро вилоятида 250 МВт) Наманган ва Хоразм вилоятларидаги қолган иккита лойиҳа бўйича тендерда қатнаша олмайди ва ҳудди шундай, Намангандаги лойиҳа ғолиби Хоразмдаги лойиҳа тендерида иштирок этолмайди. Тендеринг биринчи босқичида белгиланган компаниялар уларнинг техник, молиявий ва тажрибаларга қараб компаниялар танланган ва шу талабларига қараб улар лойиҳаларда тендерда иштирок этишга рухсат олишган. Яъни айрим йирик компаниялар уччала лойиҳа тендерларида қанташа олишади. Ўртача деб топилган компаниялар фақат ўрта ва кичик лойиҳа тендерида иштирок эта олади, лекин Бухоро вилоятидаги йирик станцияси лойиҳаси учун тендерда иштирок этаолмайди. Тажрибаси, техник ва молиявий имкони камроқ компаниялар фақат Хоразмдаги лойиҳа тендерида иштирок этади.
Тендерда таклиф топширган компания ва консорциумлар (алифбо тартибида):
1. Abu Dhabi Future Energy Company PJSC – Масдар (БАА) – йирик иштирокчи – барча 3 та лойиҳа учун таклиф берган.
2. Alarko Holding AS (Turkiya) – ўрта иштирокчи – фақат Наманган ва Хоразм вилоятларидаги лойиҳалар учун.
3. Консортсиум: GD Power (Хитой) ва Powerchina (Хитой) – йирик иштирокчи – барча 3 та лойиҳа учун таклиф берган.
4. Voltalia SA (Франция) – кичик иштирокчи – фақат Хоразм вилоятидаги лойиҳа учун таклиф берган.
Таклифларнинг техник ва тижорат қисми баҳолангандан сўнг, Тендер комиссияси иштирокчиларни уларнинг молиявий таклифларини очиш маросимига таклиф қилади.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
Манба: https://minenergy.uz/uz/news/view/2263
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати