Янгиликлар
II Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида 2 йирик инвестиция лойиҳалари юзасидан қиймати 80 млн. доллар бўлган шартномалар имзоланди
  • 04.11.2022
  • 220

Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган “Инсон манфаатларини иқтисодий ислоҳотларнинг бош мазмунига айлантириш” мавзусидаги II Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредит маблағлари иштирокида амалга оширилаётган 2 та йирик стратегик аҳамиятга эга бўлган инвестиция лойиҳаларини “тайёр ҳолда топшириш” шарти асосида халқаро тендер савдолари якунларига кўра умумий қиймати 80,0 млн доллар бўлган 2 та шартнома имзоланди.

Жумладан, 500 кВли “Мурунтов” подстанцияси қурилиши бўйича “TBEA Co., Ltd.” (Хитой) компанияси ғолиб деб топилган бўлиб қиймати 37,12 млн доллар ҳамда “Навоий иссиқлик электр станцияси”дан “Бесопан” ўчириб-ёқиш пунктигача 177 км узунликдаги 500 кВли электр узатиш тармоғи қурилиши бўйича “NEPC II”-“NEPDI”-“SDEE” (Хитой) компаниялар консорциуми ғолиб деб топилган бўлиб, қиймати 42,8 млн. доллар бўлган шартномалар имзоланди.

Лойиҳаларнинг асосий мақсади – “Навоий кон металлургия комбинати” АЖнинг янги ташкил этилаётган кон-металлургия ишлаб чиқариш объектларининг ташқи электр таъминоти ишончлилигини ошириш ва энергетика тизимининг шимоли-ғарбий қисмида электр тармоқларини ривожлантириш ҳамда истеъмолчиларга электр энергияни узлуксиз етказиб бериш.

✍️  Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>