Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Республикасига расмий ташрифи доирасида икки мамлакат раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар.
Шунингдек, икки мамлакат Энергетика вазирликлари ўртасида электр энергетика соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича ўзаро Англашув меморандуми имзоланди.
Мазкур ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари қуйидагилардан иборат:
➖Томонлар икки давлат ўртасида электр энергияси савдосини ривожлантириш ва унинг бошқа давлатларга транзитини йўлга қўйишда ҳамкорлик қилиш;
➖Ўзаро манфаатли шартлар асосида электр энергияси етказиб бериш бўйича амалдаги шартномалар амал қилиш муддатини узайтириш;
➖Электр энергияси савдоси ҳажмини ошириш;
➖Энергетика объектларини таъмирлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш;
➖Объектларда таъмирлаш ишларини амалга ошириш каби мақсадларни назарда тутади.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
Манба: https://minenergy.uz/uz/news/view/2220
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати