Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 18 март куни коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича Ўзбекистон халқига мурожаат қилди. Бундан олдинроқ, Президент топшириғига биноан, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов коронавирус инфекциясининг аҳоли ўртасида кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида шошилинч йиғилиш ўтказган эди. Йиғилишда барча давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан мажлис ҳамда бошқа тадбирлар ўтказиш вақтинчалик тўхтатилиши ҳақида кўрсатма берилганди.
Шу боис, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раиси Д.А.Исақуловнинг топшириғига биноан мажлислар сони ва унда иштирок этувчилар сони кескин қисқартирилиб, филиал ва таркибий тузилмалардаги раҳбар кадрлар билан иш жараёни масофадан туриб — видеомулоқот тарзида ўтказилмоқда.
Кеча, 2020 йил 19 март куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раҳбарияти ва касаба уюшма ташкилотларининг видео-конференцияси бўлиб ўтди. Видео-конференция кун тартибида 4 та масала кўриб чиқилди:
Видео-конференцияда иш берувчи томонидан «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосарлари Х.Б.Элмуродов ҳамда С.С.Артиковлар иштирок этишди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бирлашган касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил 6 январдаги 33-сонли “Ҳисобот йиғилишларини ўтказиш ҳақида”ги қарорига асосан жорий йил февраль ойида Жамият тасарруфидаги барча филиаллар ва таркибий бўлинмаларда ҳисобот йиғилишлари ўтказилиб, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг конференциясига вакиллик меъёрларига асосан 44 нафар делегатлар сайланган эди.
Видео-конференцияда 44 нафар сайланган делегатлардан 42 нафари иштирок этди. 2 нафари узрли сабабларга кўра иштирок этишмади.
Видео-конференцияга «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосарлари Х.Элмуродов раислик қилди.
Видео-конференция кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди:
Эфирда иштирок этган барча делегатлар кўрилган масалаларга ўз фикрларини билдиришди. Жамоа шартномасига киритилган ўзгартиришларга рози ёки қарши эканлари ҳақида овозга қўйилди ва барча делегатлар бир овоздан рози эканликларини айтишди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati