Янгиликлар
Энергетика вазирлиги электр энергияси бозорига ўтиш масаласини муҳокама қилади
  • 13.10.2022
  • 235

2022 йил 14 октябрь куни Энергетика вазирлигида “Электр энергияси бозорига ўтиш бўйича халқаро тажриба ва Ўзбекистон энергетика сектори учун келгусидаги режалар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтади.

Тадбир Энергетика вазирлиги ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда ташкил қилинмоқда.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича энергетика менежери Судешна Гош Банержи, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари – Марко Мантованелли иштирок этади.

Давра суҳбати Zoom орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилиши режалаштирилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️@minenergy_uz

▶️@prminenergy

Манба: https://t.me/minenergy_uz/6063

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>