2022 йил 1 октябрдан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармасининг рақамли онлайн платформаси ишга туширилди.
Платформа Президентимизнинг “Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори* ижроси доираси ишга туширилди.
Ушбу Платформадан фойдаланган ҳолда истеъмолчилар мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қуёш панеллари ва қуёш сув иситгичларини 3 йилгача фоизсиз бўлиб бўлиб тўлаш шарти билан харид қилишлари мумкин. Шу билан бирга, қайта тикланувчи энергия қурилмалари нархини тўлиқ тўлаган истеъмолчини харид қилган харажатларининг бир қисми Жамғарма ҳисобидан қопланади.
Аҳоли товар ва ишлаб чиқарувчини танлаш ҳуқуқи билан Жамҳарманинг https://energymarket.uz/ онлайн платформаси орқали рўйхатдан ўтиш ва харид қилиш учун ариза топшириш имкониятига эга.
Айни пайтда платформа тест режимида ишламоқда, ишлаб чиқарувчи компанияларнинг таклифларини тўлдириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Сайтнинг мобил версияси 3 кун ичида ишга туширилади.
Эслатиб ўтамиз, Жамҳарма “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки, “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банки ва “Халқ банки” акциядорлик тижорат халқ банклари, “Саноат қурилиш банк” акциядорлик тижорат банклари билан энергия тежаш ва қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида ускуналар харид қилиш учун яшил истеъмол кредитлари бериш тўғрисида шартномалар имзолаган.
Қўшимча маълумотларни Жамғарманинг қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин. (77) 070-12-32 / (78) 122-12-32
*09.09.2022даги ПФ-220-сон.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
Манба: https://t.me/minenergy_uz/6007
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати