Қизиқарли хабарлар
Қуёш панеллари билан ишлайдиган электромобиллар учун ёқилғи қуйиш шохобчаси ишлаб чиқилди
  • 14.09.2022
  • 464

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари илмий-тадқиқот институтида қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда электромобилларни юқори тезликда қувватловчи станция яратилди. Қувват электромобилга маҳаллий электр тармоғидан келадиган энергия билан параллель равишда узатилади. Электр тўлдириш тизими йилига 32 минг кВт⋅с электр энергияси ишлаб чиқариши мумкин, бу эса 950 та электромобилни қувватлаш имконини беради.

Ана шундай қурилмалар ёрдамида 11,2 минг куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 19,8 тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.

Жорий йилнинг февраль ойида Энергетика вазирлиги электр транспорт воситаларини қувватлантириш станциялари тармоғини яратиш юзасидан давлат дастури ишлаб чиқилишини маълум қилган эди. Улар биринчи навбатда шаҳарларнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудларига ўрнатилиши режалаштирилган.

#Ўзбекистон #электромобил

Манба: https://t.me/clearenergy/1625

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>