Туркиядаги биринчи «Аккую» атом электр станциясининг тўртинчи блоки қурилиши бошланди. Унинг барча тўртта қисми ишга туширилгандан кейин Туркия Республикасининг электр энергияга бўлган эҳтиёжининг 10 фоизигача қопланиши режалаштирилган.
«Аккую» АЭСда энг юқори хавфсизлик стандартларига эга замонавий ВВЭР-1200 авлод III+ реакторларидан фойдаланилади. Бугунги кунга келиб, сув даражасини пасайтириш мосламаси, бетон ёстиқ ва гидроизоляцияни ўрнатиш, пойдевор чуқурини қазиш ва мустаҳкамлаш ҳамда унинг кўмилган қисмларни ўрнатиш аллақачон якунланган.
Қурилиш майдончасида ҳозирда 25 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланган бўлиб, уларнинг 80% га яқинини Туркия Республикаси фуқаролари ташкил этади.
Манба: https://t.me/clearenergy/1555
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати