Ёшлар сиёсати
«Қорақалпоқ магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан «Ёшларни турли таҳдидлар ва ахборот хуружларидан ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
  • 25.02.2020
  • 929

     Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимида фаолият юритувчи «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида 4 мингдан зиёд ишчи-ходимлар меҳнат қиладилар. Уларнинг 1035 нафарини 30 ёшгача бўлган ёшлар (207 нафар қизлар ва 828 нафар йигитлар) ташкил этади.

     Аввал хабар берганимиздек, Жамият тасарруфидаги филиалларда Ёшлар Иттифоқининг бошланғич ташкилотлари тузилиб, улар ўз дастурларига биноан фаолият юритиб келмоқдалар. Ёшлар томонидан сайланган етакчи Жамиятнинг ёшлар сиёсати бўйича ҳудудий ташкилотлардаги ишларини бажаришга масъул ходим ҳисобланади.

     Яқинда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Қорақалпоқ магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан Ёшлар иттифоқи етакчилари ва Кенгаш аъзолари билан биргаликда «Ёшларни турли таҳдидлар ва ахборот хуружларидан ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари» мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда касаба уюшмаси кенгаши фаоллари ҳам иштирок этишди.

     Тадбир давомида бугунги кунда ёшлар орасида оммалашиб бораётган информацион хуружларнинг олдини олиш, уларни ёшлар онгидан жой олмаслигига қарши курашиш, бунда ёшларни китобхонлик, спорт, жисмоний тарбия ва бошқа турдаги маънавий-маърифий машғулотларга жалб қилиш борасида суҳбат бўлиб ўтди.

     Давра суҳбати сўнггида бундай тадбирларни давомли ўтказиб туришга келишиб олинди.

 

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти

Ёшлар Иттифоқи марказий кенгаши

 

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти
Ахборот хизмати

 

Веб-саҳифа: uzbekistonmet.uz  

Telegram: https://t.me/uzmetaxborotxizmati

Facebook: https://www.facebook.com

Twitter: https://twitter.com/uzbekistonmet

Instagram:  https://www.instagram.com

>