Мурожаат эгаси: Ёдгоров Дилнур Қодирович, Тошкент шаҳри
Электрон почта: dilnurqodirovich@gmail.com
Мурожаат мазмуни: «Ишга кириш учун онлайн резюме юборгандим. Қабул қилинганлигини қандай биламан?»
Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро, Дилнур Қодирович! Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди. Мурожаатингизга жавоб ўрнида, энг аввало сизга шуни маълум қилишимиз лозимки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайтида «Онлайн резюме» функция жадвалини тўлдириб юборган бўлсангиз, унинг матни белгиланган шаклда Ходимлар билан ишлаш бошқармаси мутахассисларига юборилади.
«Онлайн резюме» https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume.
Сизнинг ишга кириш учун юборган резюме маълумотномангиз расмий веб-сайтидаги «Онлайн резюме» функция орқали келиб тушмаган. Сиз резюмени тўлдириш ва юборишда техник хатога йўл қўйган бўлишингиз мумкин.
Ҳурматли фуқаро, Дилнур Қодирович, Сиз резюмени маълумотномани қайта тўлдириб жўнатишингиз ёки kadr_nes@mail.ru; info@uzbekistonmet.uz электрон почталари орқали стандарт шаклдаги резюмени (таржима ҳолингизни) юборишингиз мумкин.
МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-6851; 71-236-6190.
Веб-сайт: uzbekistonmet.uz
Электрон почта: kadr_nes@mail.ru; info@uzbekistonmet.uz
Ходимлар билан ишлаш бошқармасидан мурожаат:
Ташкилотимиз магистрал электр тармоқлари йўналиши бўйича (электр энергетика тармоғида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция, таъмирлаш-тиклаш ишлари) фаолият олиб боргани боис, номзодлар олий таълим муассасаларининг энергетика йўналишини битирган бўлиши талаб этилади.
Бўш иш ўринларини малакали кадрлар билан тўлдириш жараёни шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида, биз ҳар ойда тўпланган резюме-объективкаларни жамлаб, тегишли хизмат, бўлим ва бошқарма бошлиқларига тақдим этамиз. Тақдим этилган маълумотномалар мутахассислар томонидан ўрганилиб, атрофлича кўриб чиқилади. Таржимаи ҳолдаги маълумот-кўрсаткичлар мутахассисларга маъқул келса, номзод бевосита суҳбатга чақирилади. Шундан сўнг бўш иш ўрни бўйича раҳбариятга ушбу мутахассиснинг номзодини тавсия этилади ва ишга қабул қилинади.
⇒ «Бўш иш ўринлари» рукни https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/25
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати