“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти 2021 йил давомида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ва унинг ташқарисидан қисман харид қилинган электр энергиясини транспортировка қилиш (эксплуатация, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-созлаш), сотиш, транзит, экспорт ва импорт операцияларини амалга оширди. 2021 йил энг асосий молиявий-хўжалик фаолияти бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлари бажарилиши таҳлилини қуйидаги жадвал орқали кўришимиз мумкин.
млн.сўм
|
Кўрсаткичлар номи |
Бизнес режа бўйича |
Амалда |
% |
1 |
Маҳсулотлар сотишдан тушган соф тушум |
19,130,408 |
19,099,904 |
99,8 |
2 |
Сотилган маҳсулотлар таннархи |
21,095,965 |
21,231,002 |
100,6 |
3 |
Давр харажатлари, шу жумладан: |
292,233 |
385,263 |
131,8 |
4 |
Сотиш харажатлари |
|
35,528 |
|
5 |
Бошқарув харажатлари |
|
53,873 |
|
6 |
Бошқа операцион харажатлар |
133,828 |
295,862 |
221,1 |
7 |
Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари |
52,000 |
537,144 |
1032,7 |
8 |
Молиявий фаолиятнинг даромадлари, шу жумладан: |
|
51,852 |
|
9 |
Дивидендлар шаклидаги даромадлар |
|
1,882 |
|
10 |
Фоизлар шаклидаги даромадлар |
|
430 |
|
11 |
Валюта курси фарқидан даромадлар |
|
49,540 |
|
12 |
Молиявий фаолият бўйича харажатлар |
316,482 |
177,869 |
56,2 |
13 |
Фойда солиғини тўлангунга қадар фойда (зарар) |
-2,574,272 |
-2,105,235 |
81,8 |
14 |
Ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари) |
-2,574,272 |
-2,105,235 |
81,8 |
2021 йил молиявий фаолиятнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, соф тушум режа нисбатан 0,2 фоизга кам қарийб 100 фоизга бажарилган, сотилган маҳсулотлар таннархи эса режага нисбатан 0,6 фоизга кўп харажат қилинган. Бундан ташқари, 2021 йил давр харажатлари 31,8 фоизга режага нисбатан кўпроқ амалга оширилган, асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари эса режага нисбатан 10 баробардан ортиқ бажарилганлигини кўришимиз мумкин.
Якуний молиявий ҳолат эса, яъни 2021 йил якунларида жамият режага нисбатан қарийб 19 фоиз кам соф зарар қўргани бу албатта қувонарли ҳолатдир.
Акциядорлик жамияти келгусида молияивий ҳолатини барқарор сақлаб туриши учун маҳсулот таннархини камайтириш ва, бундан ташқари, ҳар бир сотиладиган тайёр маҳсулот бирлиги учун белгиланган савдо устамаларини кўтариш орқали эришиш мумкин.
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати