Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «13 йиллик иш стажим учун “энергетика тизимидаги меҳнат стажи” тоифасини тиклашга амалий ёрдам беришингизни сўрайман»
  • 12.05.2022
  • 394

Мурожаат эгаси: Ҳасанов Рустам Рўзибоевич

Электрон почта: jurayevfaxriddin757@gmail.com

Мурожаат мазмуни: Мен 2006 йилда “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга электр монтёри вазифасида ишга кирганман. 2014 йилдан меҳнат фаолиятимни “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари”да давом этирдим. 2019 йил 28 декабрда, 2 ой танафусдан кейин лавозимимга қайта қабул қилинганман. Ҳозиргача менга тўланадиган “энергетика тизимидаги меҳнат стажи” 5% гача тўлаб келинмоққда. Менга 13 йиллик иш стажим учун “энергетика тизимидаги меҳнат стажи” тоифасини тиклашга амалий ёрдам беришингизни сўрайман.»

Мурожаатга жавоб: Бундай ҳолатларда Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси номига ариза билан мурожаат қилиш лозим. Бошқарув раисининг тегишли кўрсатмасига биноан ариза “Ўзбекистон МЭТ” АЖ таркибида ишловчи ходимлардан энергетика тизимги меҳнат фаолиятидаги узилишларни тиклаш бўйича комиссияга юборади. Комиссия аризани белгиланган тартибда кўриб чиқади ва хулоса чиқаради.

Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш бошқармаси

Ахборот хизматидан изоҳ: “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиали ходими билан “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш бошқармаси мутахассислари телефон орқали боғланди ва ҳуқуқий тушунтириш берилди.

 

Мурожаатга қўшимча жавоб: Ҳурматли фуқаро Рустам Рузибоевич Хасанов, мурожаатингизни ўрганиш жараёнида шу маълум бўлдики, меҳнат стажингиздаги узилишни тиклаш юзасидан аввалроқ ҳам, аниқроғи 2020 йилнинг 25 декабрь санасида ариза билан мурожаат қилган экансиз.
Аризангиз Иш стажини тиклаш бўйича комиссия томонидан атрофлича кўриб чиқилган ва Комиссия хулосаси Сизга 2021 йилнинг 10 март санасида ХЭ-1/22-сонли жавоб хати орқали маълум қилинган.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>