«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти марказий аппарати таркибидаги Молиявий менежмент, бизнес этика ва шаффофлик бўлими ўз номига хос ва мос фаолият, яъни молиявий жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш, бизнес этика қоидаларини жорий этишда иштирок этиш ҳамда Жамиятнинг иқтисодий-ижтимоий ва молиявий йўналишдаги иш фаолиятида очиқлик-шаффофлик тамойилларини қўллаган ҳолда коррупцияга қарши курашиш каби вазифалар билан шуғулланади. Айни пайтда бўлим таркибида 2 нафар мутахассис ходим меҳнат фаолияти олиб бормоқда.
Мазкур бўлим мутахассислари иштирокида Жамият тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар томонидан имзоланган шартномалар бўйича (эҳтиёт қисм ва материаллар ҳамда хизматлар) олдиндан амалга ошириладиган тўловлар учун ҳужжатларни молиялаштиришга тақдим этиш бўйича кунлик иш фаолияти олиб борилади. Бундан ташқари, ушбу бўлим томонидан Жамият маъмурияти ҳамда юқори ташкилотлар томонидан белгилаб берилган бир қатор вазифалар амалга оширилмоқда.
Мисол учун:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида Инвестиция дастури доирасида амалга оширилиши режалаштирилган ишларни белгиланган график асосида молиялаштиришга тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилинди;
- «Ўзбекэнерго» АЖ инвест лойиҳалари учун ажратилган ва ворислик бўйича жамиятга тегишли бўлган давлат кафолати остидаги ҳукумат қарзлари ва кредитлар расмийлаштирилди;
- «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва унинг тасарруфидаги корхона ҳамда ташкилотларининг ишчи-хизматчилари ойлик маошларини ва бошқа тўловларни ўрнатилган тартибда сўндириш ишлари амалга оширилмоқда;
- Бўлим томонидан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқарув аппарати, унинг тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар режа асосида белгиланган ишларни амалга оширилишида маблағ ажратилиши бўйича тақдим қилинган ҳужжатлар ва шартномалар доимий равишда белгиланган тартибда кўриб чиқилди;
- 2019 йил давомида «Ўзбекистон МЭТ» АЖга қайта расмийлаштирилган, Халқаро молия институтлари ва тижорат банклари томонидан ажратилган кредит маблағлари 147 млрд.сўм миқдорида ўз вақтида сўндирилганлиги сабабли, мавжуд муаммолардан келиб чиқиб юзага келиши мумкин бўлган пеня ва юқориловчи фоизлар маблағлари иқтисод қилинди;
- Ҳозирги кунга келиб 8 та йирик инвестдастурлар доирасида Халқаро молия институтларининг Жамият бўйича умумий 271,1 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари жалб қилинган ва шундан 2020 йил 1 январь ҳолатига 203,3 млн. АҚШ доллари ҳисобида кредит қолдиғи мавжуд. Бу кредит маблағлари қайтарилиши узоқ муддатга жалб қилинган бўлиб, қайтарилиш муддати ўтган кредит маблағлари мавжуд эмас;
- Жамият ва унинг тасарруфидаги корхона ва ташкилотларининг мавжуд пул оқимларидан келиб чиққан ҳолда, уларни биринчи даражали тўловлари таҳлил қилиниб, раҳбариятга ҳамда юқори ташкилотларга маълумот шаклида киритилди;
- Шу билан бирга, молиявий менежмент, бизнес этика ва шаффофлик бўлими томонидан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари ва вазирлик ҳамда идоралардан келиб тушган мурожаатлар билан ишлаб, уларга ўз муддатларида жавоб йўллаб келмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ягона назорат системаси (e-ijro) орқали йўналтирилган мурожаатларни тегишлилиги бўйича ижросини ўз вақтида бажарилиши таъминланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 мартдаги ПҚ-4249-сонли қарорнинг 15-бандига мувофиқ: инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ва айланма маблағларни тўлдириш учун «Ўзбекэнерго» АЖга берилган кредитлар ва қарзларни «Иссиқлик электр станциялари», «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» ва «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятларига ҳамда уларнинг таркибига кирувчи корхоналарга, шунингдек, «Ўзбеккўмир» АЖга қайта расмийлаштириш 7- ва 8-иловаларга мувофиқ амалга оширилиши белгиланган.
«Ўзбекэнерго» АЖ ва унинг «Энергосотиш» филиалининг «Ўзбекэнерго» АЖ ҳамда 9- ва 10-иловаларга мувофиқ унинг таркибига кирувчи жамиятлар томонидан жалб этилган кредитлар бўйича кафилликлари белгиланган тартибда «Иссиқлик электр станциялари», «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари», «Ҳудудий электр тармоқлари» ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятларига қайта расмийлаштирилиши кўрсатилган.
Шунга кўра, «Ўзбекэнерго» АЖга инвестициявий лойиҳасини молиялаштириш учун берилган қарзлар ва кредитларини ворислиги бўйича тегишли бўлган «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга қайта расмийлаштирилди. Бунга кўра, «Ўзбекэнерго» АЖнинг Халқаро молия институтларидан Осиё Тараққиёт Банки, Жаҳон Банки ва Ислом Банки қарзлари, тижорат банкларидан «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитлари қайта расмийлаштириш ишлари якунланди.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Молиявий менежмент, бизнес этика ва шаффофлик бўлими томонидан корхона ва ташкилотларда белгиланган ишларни ўз муддатларида амалга оширишлари ҳамда мавжуд ажратилган маблағлардан унумли ҳамда самарали фойдаланиш бўйича мунтазам равишда назорат ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2019 йил 27 майдаги 5729-сонли «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан, бизнес этика ва шаффофлик мавзусида видеосеминар ўтказилди.
Манба: uzbekistonmet.uz
Видеосеминарни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раиси Исақулов Дадажон Айнақулович очиб берди. Видеосеминарда Жамият тасарруфидаги 12 та магистрал электр тармоқлари, филиаллар, тиббий санитария қисмлари, корхонага қарашли пудрат корхоналари раҳбарлари, ўринбосарлари, бош ҳисобчилар ва бошқа раҳбар ходимлар иштирок этишди. Видеомулоқотда корпоратив бошқарувнинг замонавий тамойиллари ва механизмлари, коррупция ва унга қарши кураш усуллари, ходимлар этика қоидаларига риоя қилиш тартиби мавзулари ёритиб берилди.
Manba: uzbekistonmet.uz
Видеосеминарда Ўзбекистон Республикаси фармонига асосан, мамлакатимизда кейинги йилларда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилганлиги, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилганлиги тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Источник: uzbekistonmet.uz
Бундан ташқари, Молиявий менежмент, бизнес этика ва шаффофлик бўлими томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда, банк талабларига жавоб бера оладиган низом ва йўриқномалар расмийлаштирилмоқда.
Шунингдек, мазкур бўлим томонидан Жамият корхоналар, барча филиал ва ҳудудий бўлинмаларда коррупцияга қарши, молиявий операцияларда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган вазиятларни олдини олиш учун акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайтида махсус рукн ва ишонч телефони йўлга қўйилди.
Бўлим томонидан 2020 йилда амалга ошириладиган ишлар 2019 йилга нисбатан изчил ва самарали давом этишини таъминлаш учун барча имкониятлар сафарбар этилган.
Нигора Абдуллаева, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Молиявий менежмент, бизнес этика ва шаффофлик бўлими бошлиғи
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati