«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиалида бўлиб ўтган учрашув лавҳалари
Кўпчиликка маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашув ўтказиб, Ватанимиз ёшларига мурожаатида «2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади», дея таъкидлаган эди.
Сўнгги йилларда ўсиб келаётган баркамол авлодга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб, Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши тузилди, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил этилиб, 30 июнь «Ёшлар куни» деб эълон қилинди. Ҳозирда Иттифоқнинг 7,5 миллион нафардан зиёд аъзолари мавжуд.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, жойларда 8 нафар ёш авлод вакиллари ҳоким ўринбосари этиб тайинланган. 2019 йил сўнггида бўлиб ўтган сайловларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 9 нафар йигит-қиз сайлангани, маҳаллий кенгашларда ғалаба қозонганларнинг қарийб 10 фоизини ёшлар ташкил этиши таҳсинга лойиқ.
Аввал хабар берганимиздек, 2020 йил 6 январь куни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ мажлислар залида Жамият ёшлари билан давра суҳбати ўтказилиб, унда Жамият аъзоларидан иборат Ёшлар Иттифоқининг бошланғич ташкилоти тузилган эди. Учрашувда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ёшлар ташкилотининг етакчиси вазифасига Жамият ходими, инвестицион лойиҳалар муҳандиси Азизбек Ботиров сайланди, сўнгра ёшларнинг ушбу танлови Жамият маъмурияти томонидан буйруқ орқали тасдиқланган эди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ ёшлар ташкилотининг етакчиси Жамият тасарруфидаги филиал ва тузилмаларда сайланган ёшлар лидерлари билан ҳамкорликда фаолият олиб боради
Қўшимча манба: uzbekistonmet.uz
Айни кунларда Жамият ёшлари етакчисининг ташаббуси билан Жамият таркибидаги филиаллар ҳамда ёрдамчи ташкилотларда Ёшлар Иттифоқининг бошланғич ташкилоти тузилиб, жамоат ташкилоти етакчилари сайланмоқда.
Кеча, 21 январ куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали ҳамда Тиббий-санитария қисмида ёшлари билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Учрашувларда Ёшлар Иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши, Миробод тумани раиси ўринбосари Маҳмудов Аҳрор Раҳматович иштирок этди.
Тиббий-санитария қисми ёшлари ўз етакчиларини овоз бериш йўли билан сайлашди
Давра суҳбати давомида бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, яъни Президентимиз томонидан ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар, алоҳида эътибор, турли имтиёз ва енгилликлар орқали уларни қўллаб-қувватлашдан кўзланган мақсадлар ҳақида умумий маълумотлар билан ўртоқлашилди.
Шунингдек, бугунги кун ёшлар орасидаги «оммавий маданият» унсурларига қарши кураш, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги жиноятчиликнинг олдини олиш, илм-фан, инновацион ғоялар, диний таълим, ички туризм, малака ошириш, ёшлар орасида китобхонлик, спорт мусобақаларини кенг тарғиб қилиш масалалари муҳокама этилди.
Давра суҳбати давомида «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали ҳамда Тиббий-санитария қисмида фаолият олиб бораётган 30 ёшгача бўлган ёшларидан иборат Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилотлари тузилиб, сайлаш йўли билан унинг етакчилари сайлаб олинди. Жамоат ташкилотининг мақсад ва вазифалари белгилаб берилди.
Масалан, «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти сардори вазифасига Косбергенов Асилбек Жўсипбой ўғли номзоди маъқул кўрилди. Тиббий-санитария қисми ёшлар лидери этиб ёш шифокор Мирзаҳмедова Лобар Тоҳир қизи сайланди.
Учрашув сўнггида ёшлар ўз ташаббуслари орқали «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги дам олиш масканлари ва спорт-соғломлаштириш муасасаларида «экохашар» уюштириб, сўнг ёшлар ўртасида турли спорт мусобақалари ўтказишга келишиб олишди. Бундан ташқари, ички туризмни ривожлантириш мақсадида 2020 йил апрель-май ойларида Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий шаҳарларга саёҳат уюштириш ниятида эканликларини маълум қилишди.
Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимида фаолият юритувчи «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида ҳам 4 мингдан зиёд ишчи-ходимлар меҳнат қиладилар. Уларнинг 1035 нафарини 30 ёшгача бўлган ёшлар (207 нафар қизлар ва 828 нафар йигитлар) ташкил этади.
Жамият маъмурияти ёш кадрлар малакасини ошириш масаласига алоҳида эътибор билан ёндошмоқда
ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг қуйидаги веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига ОБУНА БЎЛИШни унутманг!
1. Веб-саҳифа: uzbekistonmet.uz
2. Telegram: t.me/uzmetaxborotxizmati
3. Facebook: facebook
4. Twitter: twitter
5. Instagram: instagram
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Каналга обуна бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati