«Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда»
Тараққиёт стратегияси: 2026 йилга бориб юртимизда қайта тикланувчи энергия манбалари ҳажми қарийб 11 000 МВтга етказилади
  • 07.03.2022
  • 408

Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясига асосан, юртимизда “яшил” энергетикани ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган.

Хусусан, 2026 йилга бориб Ўзбекистонда қуёш ва шамол электр станциялари ҳажми 8 000 МВтга, гидроэлектр станциялари ҳажми эса 2 920 МВтга (жами 10 920 МВт) етказилади.

Бунинг натижасида, юртимизда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 25 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари (“яшил” энергетика) улушини ташкил қилади.

▪️Ушбу амалга оширилган ишлар натижасида йилига қарийб 3 млрд куб метр табиий газ тежалишига эришилади. Ушбу ҳажмдаги тежалган газ билан 1 млн хонадонни 1 йил давомида табиий газ билан таъминлаш мумкин.

▪️Ёки, ушбу ҳажмдаги тежалган табиий газ билан қўшимча равишда 15 млрд кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши мумкин. 15 млрд кВт.соат ҳажмдаги электр энергияси Ўзбекистон аҳолисининг қарийб (98%) 1 йиллик истеъмолини ташкил қилади.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

Манба: https://t.me/minenergy_uz/4751

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 

 

>