Янгиликлар
ХОРАЗМДА ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАНИНГ II БОСҚИЧ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
  • 21.11.2019
  • 833

     Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан Осиё Тараққиёт Банки иштирокида 220 кВли «Тахиатош» иссиқлик электр станциясидан «Хоразм» подстанцияси орқали Саримой аҳоли яшаш пунктигача электр узатиш линиясини қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 июндаги ПҚ-2541-сонли қарорига асосан амалга оширилаётган мазкур лойиҳанинг қурилиш-монтаж ишларида 300 нафардан зиёд мутахассис-ходимлар ишлаётгани, қурилиш объектида жами 498 дона устун ўрнатиш ишлари тугалланиб, 145 км узунликдаги 220 кВ ҳаво линиясини қуриш ишлари якунлангани, унда 6 та пудратчи ташкилотла ва 96 та махсус техника ишлаётгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

     Лойиҳа ҳақида маълумот берилганда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Осиё Тараққиёт Банки томонидан подстанция ва электр узатиш линиясига замонавий ускуна ва зарур жиҳозлар сотиб олиш режалаштирилган бўлиб, қурилиш ишлари бошлангандан буён хорижий инвестор — ОТБ томонидан 9,9 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағлар ажратилган. «Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан эса 2,94 млн. АҚШ доллари миқдорида сармоя сарфланган.

     Бугунги кунда объектда жами 498 дона магистрал электр тармоқ устунлари ўрнатиш амалиёти тугалланиб, 145,0 км узунликдаги 220 кВ ли ҳаво линияси қурилиш ишлари якунланди.

     Айни кунларда лойиҳанинг II босқичи қизғин паллада давом этмоқда. Аниқ рақамларга тўхталадиган бўлсак, 116 дона темир устунлар, 75 дона темир-бетон таянч устунлар, жами 191 дона устунлар ўрнатилди. Ҳозирда 43 дона темир устунлар йиғилган ҳолатда ўрнатиш жараёнига шай турибди.

      Бугунги кунда мазкур лойиҳа доирасида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари асосий ва пудратчи ташкилотлар томонидан қандай бажарилганини сарҳисоб қилсак, рақамлар қуйидаги жадвални акс эттиради:

 

 № 

Пудратчи ташкилотлар номи

Бажарилган иш ҳажми

 1.

«Электртармоққурилиш» АЖ

43 дона темир устунлар ўрнатилди ва 23 дона темир устунлар йиғилди

 2.

«Электрқишлоққурилиш» АЖ

35 дона темир устунлар ўрнатилди ва 8 дона темир устунлар йиғилди

 3.

«Ўзқишлоқэлектрқурилиш» АЖ

13 дона темир устунлар ўрнатилди ва 12 дона темир устунлар йиғилди

 4.

«Магистралтармоққурилиш» филиали

11 дона темир устунлар ўрнатилди

 5.

«Электроаппарат» АЖ

12 дона темир ва 75 дона темир-бетон устунлар ўрнатилди

 

     Ишларни жадаллаштириш мақсадида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан вилоят магистрал электр тармоқлари филиалларидан жами 100 нафар ишчи-ходимлар ушбу лойиҳанинг қурилиш-монтаж ишларига жалб қилинган.

     Мазкур лойиҳа Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли, ижтимоий аҳамиятга эга объектлар, кичик ва ўрта бизнес ҳамда саноат корхоналарини сифатли электр энергияси билан мунтазам равишда таъминлашни кафолатлаш учун хизмат қилади.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>