Эълонлар
АНДИЖОН ВИЛОЯТИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ВАҚТИНЧА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ УЗИЛАДИ
  • 19.11.2019
  • 881

     Андижон вилоятининг Андижон туманидаги «Айрилиш» МФЙ ҳудудида жойлашган «Ўзбекистон МЭТ» АЖ «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали  тасаруффидаги 220 кВ ли «Юлдуз» подстанциясида Т2-125 МВА қувватли автотрансформаторни 200 МВА қувватли автотрансформаторга алмаштириш ишлари амалга оширилиши муносабати билан 2019 йил 20 ноябрдан 25 ноябргача вилоятнинг айрим ҳудудларида электр таъминотидаги узилишлар кузатилиши мумкин.

     Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари режасига мувофиқ нисбатан паст қувватли автотрансформаторни юқори қувватли автотрансформаторга алмаштириш амалиёти туфайли юзага келган носозликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

     Батафсил маълумотлар «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ нинг Андижон вилоятидаги ҳудудий бўлимлари орқали эълон қилинади.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>