2019 йил 6 декабрда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги қонуннинг имзоланиши касаба уюшмаларига ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш соҳасидаги фаолиятларини янада юқори босқичга олиб чиқиш учун катта имкониятлар эшигини очгани рост.
Президентимиз томонидан 11 ноябрь кунини “Касаба уюшмалари куни” этиб белгилаш таклиф этилиши ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари куни тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши беш ярим миллиондан ортиқ касаба уюшма аъзолари томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2021 йил 20 октябрь, 4-17 “с”-сонли Ижроия қўмита қарорига асосан “11 ноябрь – “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан касаба уюшмаларининг жамиятдаги нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган соҳа фаолларидан бир гуруҳини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан таъсис этилган “Касаба уюшмалари кунига 1 йил” эсдалик нишони билан тақдирлаш белгиланган.
Касаба уюшмаларининг жамиятдаги нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Хидирова Нодира Джахонгировна ҳам “11 ноябрь – “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан “Касаба уюшмалари кунига 1 йил” эсдалик нишони билан тақдирланди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati