Янгиликлар
«ЖИЗЗАХ» ПОДСТАНЦИЯСИДА 200 МВА ЛИ АВТОТРАНСФОРМАТОР ЎРНАТИЛДИ
  • 23.09.2019
  • 840

    Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Жиззах вилоятида истиқомат қилаётган аҳоли, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш объектларини мунтазам ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 220/110/10 кВли «Жиззах» подстанциясида 125 МВА ли автотрансформаторлар ўрнига 200 МВАли АТ-1 ва АТ-2 автотрансформаторлари ишга туширилди.

    Умуман олганда, 2018-2019 йиллар давомида «Жиззах» подстанциясида электр ускуналарни янгилаш, хусусан автотрансформаторларни катта қувватлисига алмаштириш, мойли ўчиргичларни замонавий элегаз ўчиргичларига, реле ҳимояси ва автоматика ускуналарини, диспетчерлик ва алоқа ускуналарини, кабелларни, қиёслов воситаларини алмаштириш каби ишлар кўзда тутилган.

    Маълумот ўрнида: Жиззах вилоятидаги 220/110/10 кВли «Жиззах» подстанцияси «Ўзбекистон МЭТ» АЖ нинг «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфида бўлиб, Жиззах шаҳар Хайрабод маҳалласи ҳудудида жойлашган. Подстанция истеъмолчилар билан бевосита ишлайдиган «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ нинг ҳудудий бўлимлари орқали Жиззах шаҳри аҳолиси, ижтимоий соҳа, ўрта ва кичик бизнес объектлари ҳамда йирик саноат истеъмолчиларига узлуксиз электр энергиясини таъминлаб бериш учун хизмат қилади.

 

 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Telegramm

Манба: sangzor.uz

Манба: jizzax.uz

>