2025–2026 йил куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни узлуксиз электр таъминоти билан таъминлаш, электр ускуна ва қурилмалар ишончлилигини ошириш мақсадида “Сурхондарё МЭТ” филиали томонидан 35 /10 кВ кучланишли «У. Бобомуродов» подстанциясидан чиқувчи Л-Бобомуродов-Давр-35 кВ кучланишли ҳаво тармоғида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Бўка туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Ойбек» подстанциясида (333-сонли топшириқнома асосида) мавжуд 10000 кВа қувватли Т-1 трансформатор ўрнига 16000 кВа қувватли янги трансформатор ўрнатиш ишлари олиб борилди.
Тошкент тумани ҳудудида янгидан қурилиб битказилган 110/35/10 кВ "Қизғалдоқ' подстанциясининг босқичма-босқич ишга туширилиши муносабати билан "Тошкент МЭТ" филиали томонидан 110—35 кВ кучланишли тармоқларда монтаж ва демонтаж ишлари...
Жорий йилнинг 22-23 август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Бу ҳақда 2025 йил 13 август куни Вазирлар Маҳкамасининг 516-сонли фармойиши қабул қилинди.
✔️ Соат 11:10 да АТ-2 трансформатор ишга киритилиб, подстанция иш фаолияти тикланди.
2025–2026 йил куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни узлуксиз электр таъминоти билан таъминлаш, электр ускуна ва қурилмалар ишончлилигини ошириш мақсадида “Сурхондарё МЭТ” филиали томонидан 35 /10 кВ кучланишли «У. Бобомуродов» подстанциясидан чиқувчи Л-Бобомуродов-Давр-35 кВ кучланишли ҳаво тармоғида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
⚡️ «Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан «Феруз» подстанциясида 110 кВ кучланишли Л–Ф–Ч электр қурилмасининг мойли ўчиргичида жорий таъмир ишлари муваффақиятли якунланди.
✔️ Сирдарё вилоятининг айрим туманларини таъминловчи 220 кВ кучланишли "Гўзал" подстанциясида таъмирлаш-созлаш бригадаси томонидан носозликни бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.
Кеча, 2025 йил 14 август куни соат 23:50 да 220 кВ кучланишли «Гўзал» подстанциясидаги электр қурилмаларининг ҳимоя тизими ишлаб, фавқулодда ўчиш содир бўлди.
Халқ радиоси — «TEMP-FM» радиоканалининг FM.88.4 тўлқинларида эфирга узатилган хабарда қуёш панелларининг афзалликлари ҳамда «Қуёшли хонадон» дастури бўйича батафсил маълумот берди.
Ҳудуд: Бухоро вилояти, Когон ва Қоровулбозор туманлари. Вақти: 2025 йил 15 август куни, 220/ 110/6 кВ кучланишли «Қуйимозор» подстанциясида 220 кВли Т-4 трансформаторида ҳамда 220 кВли «Турон» ўчириб-ёқиш пунктидан чиқувчи 220 кВли Л-Т-М-2 ҳаво тармоғида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
«Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 110/35/6 кВ кучланишли «Орайлиқ» подстанциясида истеъмолчиларни электр таъминоти билан ишончли ва барқарор таъминлаш мақсадида 6 кВ кучланишли янги комплект тақсимлаш қурилмасини ўрнатиш ишлари олиб борилди.
«Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 220/110/10 кВ кучланишли «Сувли» подстанциясида АТ-2 трансформатори режали мукаммал таъмирдан ўтказилмоқда. Ишларни 4-сонли Монтаж бошқармаси (МУ-4) мутахассислари бажаришмоқда.
"Наманган магистрал электр тармоқлари" филиали бош муҳандиси тасдиқлаган режага асосан ҳамда 2025-2026 йил куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 110 кВ кучланишли «Тепақўргон» подстанциясининг очиқ тақсимлаш қурилмаси 1-шиналар тизими 110 кВ Чуст-1 тармоғида мукаммал таъмирланди.
▪️ Нишон тумани ⇒14.08.2025-yil: 35/10 кВ кучланишли «Балхияк» подстанциясидан соат 09:00 дан 18:00 гача таъмирлаш ишлари сабабли «Балхияк» МФЙ ҳудудида электр таъминотида узилишлар кузатилиш мумкин.
Иш вақти: 2025 йил 13-18 август кунлари. ❗️Диққат, жорий таъмирлаш ишлари давомида истеъмолчилар электр таъминотида узилишлар содир бўлмайди.
Бекобод шаҳрининг Зафар туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «ДВЗ» подстанциясининг 10 кВ қурилмасида жорий тамирлаш ва реле ҳимояси текшириш ишлари олиб борилди.
"Наманган магистрал электр тармоқлари" филиали юқори кучланишли тармоқларларга хизмат кўрсатувчи ходимлари томонидан аварияни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларини таъминловчи «Озодлик» подстанциясидаги ускуналарга коррояга қарши бўёқ тортиш ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, 220/110/35/10 кВ кучланишли «Иштихон» подстанцияси 110 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурулмасининг Р-Л Анҳор ажратгичида режа асосида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.