Янгиликлар
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–683-сон Қонуннинг мазмун-моҳияти бўйича
  • 03.05.2021
  • 644

 “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–683-сон Қонун қабул қилинди.

☑️ Қонун “Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонун билан қонунчилик амалиётига киритилаётган айрим ўзгартиришларни амалиётга татбиқ этиш мақсадида ишлаб чиқилди.  

☑️ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатлари бўлиб, улар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигини ташкил этади.

☑️ Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари қонун ҳужжатларидир.

❗️Қонунчиликда “қонун ҳужжатлари” сўзлари “қонунчилик” сўзи билан алмаштирилди.

Манба: Адлия вазирлигининг 2021 йил 29 апрелдаги 8/07-1/1958-сон мурожаати, https://t.me/huquqiyaxborot

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>