Янгиликлар
“ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН МАЪҚУЛЛАНДИ
  • 15.03.2021
  • 529

  Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди.  

  Мазкур Қонуннинг мақсади давлат харидлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган очиқ ва шаффоф, самарали ва яхлит тизимни яратишдан иборатдир.

  ‼️ 2019 йилда 729 та ҳолатда 2 908,1 млрд. сўмлик шартномаларнинг буюртмачилар томонидан берилган буюртмалар бўйича тендер савдолари ўтказилмасдан битимлар тузилишига йўл қўйилган.

  ✅ Бу каби камчиликларга барҳам бериш мақсадида кўриб чиқилган Қонун:

  •  давлат харидларига йўналтириладиган бюджетлари маблағлари ва бошқа марказлашган манбаларнинг мақсадли ишлатиш;
  •  ҳукуматнинг кафолатланган кредит ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш;
  •  давлат секторини зарур товар, иш ва хизматлар билан таъминлашда қисқа муддатларда “нарх-сифат” кўрсаткичларини уйғунлаштириш;
  •  коррупцияга қарши курашишда самарали натижаларга эришиш каби долзарб масалалар ечимида муҳим ўрин тутади.

  Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши амалда бир-бирига зид бўлган қонунчилик талабларига барҳам берибгина қолмай, харидлар шаффофлигини таъминлаш билан бирга тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли учун ҳам қулайлик яратади.

  ✅ Қизғин муҳокамалардан сўнг мазкур Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

  Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати маълумотномаси

   Эътиборингизга «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий uzbekistonmet.uz веб-саҳифасида эълон қилинган  мавзуга оид хабар ва мақолалар анонсини тақдим этамиз:

  Шавкат Мирзиёев: «Коррупция — иқтисодиёт ривожи, чинакам қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳити учун энг асосий тўсиқлардан бири»

  http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/246

  uzbekistonmet.uz: ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРЛАРИГА МУВОФИҚ ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ ШАФФОФЛИГИ ТАЪМИНЛАНИБ, ШАРТНОМАВИЙ КЕЛИШУВЛАР САМАРАДОРЛИГИ ОШИРИЛМОҚДА

  http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/465

  ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ — ТАРАҚҚИЁТ САРИ ОДИМЛАШДАГИ ИШОНЧЛИ ҚАДАМЛАРГА ТЕНГ

  http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/242

  «ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА «КОРРУПЦИЯ — ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ» МАВЗУСИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

  http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/568

  ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРЛАРИ ИЖРОСИ: uzbekistonmet.uz — Жамиятнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш механизмлари янада такомиллаштирилмоқда

  http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/814

  SCADA / EMS / RTU ва телекоммуникациялар учун техник-иқтисодий асослар ҳамда харидлар ҳужжатларини тайёрлаш юзасидан консалтинг хизматлари бўйича халқаро танлов савдоларининг натижалари

  http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/560

  ХАЛҚАРО ТЕНДЕР ТАНЛОВИ АМАЛДАГИ ҚОНУНЧИЛИК ТАЛАБЛАРИ ВА ХАЛҚАРО МЕЪЁРЛАРГА МУВОФИҚ ЎТКАЗИЛГАН

  http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/527

  ЎЗБЕКИСТОН САНОАТ ЯРМАРКАСИ ВА КООПЕРАЦИЯ БИРЖАСИ ЎЗ ИШИНИ БОШЛАДИ

  http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/167

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>