Келиб тушган мурожаатлар
МУРОЖААТНИНГ МАЗМУНИ: «Юқори кучланишли линия остидаги ер майдонида деҳқончилик қилмоқчиман»
  • 08.02.2021
  • 682

  МУРОЖААТНИНГ МАЗМУНИ:

  «Ассалому алайкум! Фарғонадан Расулов Фарҳод исмли фуқароман. Сизларга бир мурожаатим бор эди... Мен юқори кучланишли линия остидаги ерда деҳқончилик қилмоқчиман, ҳокимият рухсат бермади, рухсат бўлмаса нега бошқалар дарахт экаяпти...?"

  МУРОЖААТГА ЖАВОБ:

  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Ягона ишонч рақамига Фарғона шаҳар Саноат кўчаси 2-уйда рўйхатдан ўтмаган ҳолда яшовчи фуқаро Расулов Фарҳод Топивалдиевич томонидан қилинган мурожаатни ўрганиш натижаси бўйича «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали маълумот беради:

  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Ягона рақамига фуқаро Расулов Фарҳод қўнғироқ қилиб, юқори кучланишли электр тармоғи остидаги ер майдонида деҳқончилик қилмоқчи эканлигини, лекин бунга ҳокимият рухсат бермагани, шунгдай бўлса-да бошқа фуқаролар томонидан дарахт экилаётганлиги тўғрисида мурожаат қилинган.

  Ушбу мурожаат “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг “Фарғона МЭТ” филиали мутахассислари томонидан жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганиш давомида фуқаро Ф.Расулов билан бевосита суҳбатлашиб, қуйидагилар аниқланди:

  Фуқаро Фарҳод Расулов Фарғона шаҳар ҳокимлигига ариза билан мурожаат қилиб, Фарғона шаҳар «Қуйи-Қиргули» МФЙ ҳудудидан ўтган электр тармоқлари муҳофаза зонасида жойлашган ер майдонини фойдаланишга беришни сўраган ва ҳокимиятдан рад жавобини олган.

  Филиал мутахассислари томондан фуқаро фойдаланиш учун сўраган ер майдони кўздан кечирилганда “Фарғона МЭТ” филиалига қарашли 2 та, яъни 110 кВли Л-7Ф–1 ва Л-7Ф–2 ҳамда 220 кВ ли Л-Ф-С электр тармоқлари, “Фарғонаазот” АЖ қарашли 3 та 110 кВли электр тармоқлари, шунингдек “Фарғона ХЭТК” АЖга қарашли 2 та 110 кВли электр тармоқлари муҳофаза зонасида жойлашганлиги аниқланди.

 

 

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза қилиш қоидалари”ни ижроси юзасидан Фарғона вилояти ҳокимлигида 2019 йил 03 октябрь кунидаги “Шаҳар ва туман ҳудудларидаги электр тармоқлари хўжалиги объектларини муҳофаза қилишда ушбу ҳимоя зоналарига қурилган объектларни хавфсиз ҳудудларга кўчириш масаласи тўғрисида” ўтказилган йиғилишнинг 291/01-49-сонли баёнида муҳофаза зонасида белгиланган қоидаларга риоя этилиши юзасидан аниқ чоралар кўрилиши белгиланган. Шунга асосан “Фарғона МЭТ” филиали томонидан тегишли шаҳар, туман ҳокимликларига жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратиш жараёнида қоида талабларига риоя этилиши юзасидан хатлар тақдим этилган.

  Шунга кўра фуқаро Ф.Расуловга ҳам у сўраган ер майдони муҳофаза зонасида жойлашганлиги сабабли рад жавоби берилгани, чунки бу ерлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза қилиш қоидалари” талабларига кўра турли носозлик ва йирик аварияларнинг олдини олиш мақсадида муҳофаза этилиши тушунтирилди.

  Юқори кучланишли электр тармоқларининг ҳимоя зонасида дарахт эккан бошқа фуқароларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилиши маълум этилди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлиш учун https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>