Янгиликлар
163,3 млн метр куб табиий газ ва 220,7 млн киловатт-соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилиши натижасида давлат манфаатларига жами 550 млрд 290 млн сўм зарар етказилган
  • 08.07.2024
  • 36

АОКАда "Ўзэнергоинспекция" ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев иштирокида ўтказилган брифингда энергетика тизимида қонун ҳужжатлари ижроси ва давлат назоратини амалга ошириш юзасидан маълумот берилди.

Жорий йилнинг биринчи ярмида “Ўзэнергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр ҳамда газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 4 минг 537 та истеъмолчи томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний ва қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди.

Унга кўра 163,3 млн метр куб табиий газ (249 млрд 312 млн сўм) ва 220,7 млн киловатт-соат электр энергиясидан (300 млрд 977 млн сўм) ноқонуний фойдаланилиши натижасида давлат манфаатларига жами  550 млрд 290 млн сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Хусусан, 89 та АГТКШ, 94 та иссиқхона, 94 та текстил корхона ва 2 та оҳак ишлаб чиқариш цехлари фаолиятида ноқонуний ва қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди.

Шунингдек, крипто актив ва майнинг фаолияти бўйича электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган истеъмолчиларни аниқлаш юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида 75 та ҳолат аниқланди. Ушбу аниқланган ҳолатлар юзасидан электр таъминоти корхонаси томонидан жами 81 млрд 604 млн сўм (15 млн 909 минг киловатт-соат) миқдори қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича

3 минг 382 та маъмурий иш расмийлаштирилди.

Хусусан, ўтказилган назорат табирларида аниқланган ҳолатларнинг

1 минг 904 таси электр энергияси, 1 минг 478 таси эса табиий газдан фойдаланишда қоидабузарликка йўл қўйилганлиги маълум бўлди.

Инспекциянинг назорат-кимё лабораториялари томонидан нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирлари давомида

АЁҚШ ва корхоналардан  олинган таҳлил наъмуналаридан 91 та ҳолатда 3 млн 789 минг литр нефть маҳсулоти сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилиши олди олинди.

Инспекция томонидан истеъмолчиларга Давлат хизматларини кўрсатиш бўйича умумий қуввати 989 МВт бўлган жами 5 минг 383 та объектнинг электр таъминоти лойиҳалари экспертизадан ўтказилди. Унга кўра, 3 минг 486 та истеъмолчининг электр қурилмалари электр тармоқларига уланишига рухсат берилди.

Шунингдек, энергетика объектларига тегишли 673 та объектнинг электр таъминоти лойиҳалари келишилиб, шундан 358 та объектнинг электр қурилмаси ишга тайёрлиги бўйича хулосалар берилди.

Реактив энергиясини компенсация қилиниши бўйича қуввати 50 кВт ва ундан юқори бўлган истеъмолчиларга 23 мингдан зиёд ёзма кўрсатмалар берилди ҳамда 2 минг 923 та истеъмолчида реактив энергиясини компенсация қилиш бўйича қурилмаларни ўрнатилиши таъминланди. Берилган ёзма кўрсатмаларни бажармаган 927 та истеъмолчига маъмурий баёномалар тузилди.

Энергоаудиторлар томонидан ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини энергетика текширувидан ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган 67 та дастур кўриб чиқилиб, шундан 41 тасининг камчиликлари кўрсатилган ҳолда қайтарилди. Шунингдек, корхоналарда энергоаудит текшируви ўтказилишини жадаллаштириш юзасидан 375 та корхонага кўрсатмалар берилди.

Ёқилғи энергия ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича 45 469 та истеъмолчиларга профилактика тадбири ўтказилди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида 5 757 та ижтимоий соҳа объекти, 2 756 та кўп қаватли уйлар электр таъминоти ҳамда  5 329 та электр ва газ таъминоти корхоналари томонидан амалга оширилган ишлар ўрганилди. Мазкур тайёргарлик ишларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли масъулларга кўрсатмалар берилиб, унинг бажарилиши назоратга олинди.

Жисмоний ва юридик шахслардан 1 минг 721 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 615 таси ижобий ҳал қилинган, 1 минг 68 тасига тушунтириш берилган, 38 таси ўрганиш жараёнида.

Энергия ресурсларидан айрим “тадбиркор”ларнинг ноқонуний фойдаланишлари тармоқларда ортиқча юкланишларга ҳамда энергия ресурслар таъминоти барқарорлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/45092

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>