Янгиликлар
ЭЪТИБОР ВА ЭЪТИРОФ: ОАВ ҳамда жамоатчилик билан ишлашда кўмаклашган ёш муҳандис муносиб тақдирланди
  • 02.07.2024
  • 46

⚡️ «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали Автотранспорт ва механизация гуруҳида Йўл ҳаракат хавфсизлиги муҳандиси Мирзаев Қудратилло Ғайратжон ўғли Филиалда амалга оширилаётган ишларни ёритилишида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Ахборот хизматига яқиндан ёрдам бериб келаётгани учун Филиал раҳбари Ш.Ш.Камилов томонидан эсдалик совға билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, Магистрал электр тармоқлари филиалларида Ахборот хизматининг бўлимлари штат бирлиги мавжуд эмас. Филиал фаолиятини ёритиш, ОАВ ҳамда жамоатчилик билан ишлашга кўмаклашиш Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзоларига жамоатчилик шартлари асосида юклатилган.

Facebook  ‖ Instagram YouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>