Янгиликлар
ЭЪТИБОР ВА ЭЪТИРОФ: 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни
  • 27.06.2024
  • 54

⚡️Бугун «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиалида Реле ҳимояси ва электр синов хизмати электр синов муҳандиси Раҳмонов Фазлиддин Сулаймон ўғли Филиалда амалга оширилаётган ишларни ёритилишида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Ахборот хизматига яқиндан ёрдам бериб келаётгани учун Филиал раҳбари Б.Т.Обидов томонидан эсдалик совға билан тақдирланди.

Шунингдек, «Ёшлар ойлиги» муносабати билан Филиал ёшлари ўртасидаги стол тенниси спорт мусобақаси ғолиблари ҳам таддирландилар.

Эслатиб ўтамиз, Магистрал электр тармоқлари филиалларида Ахборот хизматининг бўлимлари штат бирлиги мавжуд эмас. Филиал фаолиятини ёритиш, ОАВ ҳамда жамоатчилик билан ишлашга кўмаклашиш Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзоларига жамоатчилик шартлари асосида юклатилган.

Facebook  ‖ Instagram YouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>