#янги_қоидалар / #энергия_самарадорлик
Янги Қарор: Реактив қувватни компенсация қилмаган истеъмолчилар учун таъсир чоралари кучайтирилди
Электр таъминоти шартномасида кўрсатилган рухсат этилган қуввати 50 кВ ва ундан ортиқни ташкил этган барча истеъмолчилар реактив қувватни компенсация қилишга мажбурдирлар.
Шуни ёдда тутиш керакки, истеъмолчилар реактив қувватни етарли даражада компенсация қилмаганлиги натижасида тармоқларда актив энергиянинг қўшимча йўқотишлари учун қайта ҳисоб-китоблар амалдаги тарифга нисбатан уч баравар миқдорда ҳисобланади.
Маълумот учун: Реактив қувватни компенсацияловчи қурилмаларни қўллаш – истеъмолчиларни электр энергияси учун харажатларни сезиларли даражада тежалишига ва электр қурилмаларни бир меъёрда ишлашига хизмат қилади.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/11842
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати