Азиз юртдошлар, ҳурматли ҳамкасблар!
Бу қутлуғ айёмда ҳаммамиз, аввало, шундай файзли ва барокатли кунларга етказгани учун Аллоҳ таолога чексиз шукроналар айтамиз.
Бир сўз билан айтганда, оила, маҳалла ва жамият аҳлига меҳр ва эътибор кўрсатиш, кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд кишиларга беғараз ёрдам бериш, яхшилик, сабр-у қаноат каби эзгу фазилатларни ўзида мужассам этган бу байрамнинг маъно-моҳияти бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларга ғоят уйғун ва ҳамоҳангдир.
Аслини олганда, Қурбон ҳайити буюк байрам ва қувончли воқеадир. Бу ойда имкон қадар қилинадиган савобли амаллар ажри жуда ҳам улуғ. Демак, мўмин-мусулмонлар кўпроқ хайрли ишларни қилишса, кўпроқ савобга эга бўлишади.
Одатда ҳайит кунида ҳамма бир-бирини улуғ кун билан самимий муборакбод этади. Даставвал бизларни дунёга келишимизга сабабчи бўлган ота-оналаримиз, улардан кейин қариндош-уруғларимиз, ёр-у биродарларимиз зиёратига ошиқамиз.
Бу кун барчага қувонч улашиладиган кундир. Зеро, улуғ алломаларимиз: “Ҳайит кунлари шодликни изҳор қилиш диннинг шиорларидандир”, деганлар. Қурбон ҳайити кунларида қувончимизни, саховатимизни ҳар қачонгидан кўра кўпроқ намоён қилишимиз лозим.
Сиз азизларни Ислом динининг эзгу ғояларини яққол ифода этувчи байрам — Қурбон ҳайити билан чин қалбдан муборакбод этаман! Сизларга оилавий бахт-саодат, сиҳат-саломатлик, жонажон юртимиз равнақи йўлидаги ишларингизда муваффақиятлар тилайман!
Бошқа соҳа ва тармоқлар каби мамлакатимизнинг энергетика соҳаси, хусусан электр энергетика тармоғи жадал ривожланиб, юртимизда саноатни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларнинг таянчи бўлиб бораверсин.
Оллоҳ Ўзбекистонимизга, бутун дунёга офият берсин! Келаси йил ушбу ой, ушбу кунларга соғ-саломат, тинчлик-осудаликда етиб боришимизни насиб айласин! Яна бир бор барчангизга Қурбон ҳайити муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Д. А. Исақулов, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси
‖ Веб-саҳифа ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Utube ‖ Youtube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати