Соат 10:00 ҳолати бўйича мамлакатимиз бўйлаб юз бераётган кучли ёмғир ва шамол натижасида 6-10 кВли 190 та фидер 274 МВт қувват билан авариявий ўчиқ қолмоқда.
Оқибатда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларидаги 66 минг 750 та истеъмолчи ҳамда кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан вақтинчалик узилган.
Ҳозирги вақтда мураккаб об-ҳаво шароитига қарамасдан, махсус бригадалар томонидан барча носозликлар бартараф этилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Соат 10:40 да Бухоро вилоятидаги, 11:20 да эса Қашқадарё вилоятидаги кучли шамол ва ёмғир туфайли ўчган барча тармоқлар уланиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланди.
Соат 12:25 да Самарқанд вилоятидаги кучли шамол ва ёмғир туфайли ўчган барча тармоқлар уланиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланди.
Соат 12:25 ҳолатига кўра, мамлакатимизда 195 МВт қувват билан ўчган 124 та фидер тармоққа қайта уланди.
Натижада Бухоро, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари истеъмолчилари тўлиқ, қолган ҳудудларда эса қисман, жами 47 мингта истеъмолчи ҳамда кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналарининг электр таъминоти тикланди.
Соат 12:30 ҳолатига кўра, кучли шамол ва шиддатли ёмғир натижасида юртимиз бўйлаб 6-10 кВли 66 та фидер 79 МВт қувват билан авариявий ўчиқ қолмоқда.
Оқибатда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Тошкент вилоятларидаги 19 минг 750 та истеъмолчи ҳамда кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари вақтинчалик электр таъминотидан узилган.
Шунингдек, Фарғона вилоятидаги «Яйпан» подстанциясида «Т-2» трансформатори 3 МВт қувват билан авариявий ўчган. Натижада Ўзбекистон туманидаги 750 та истеъмолчи ва кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари вақтинчалик электр таъминотидан узилган.
Ҳозирги вақтда мураккаб об-ҳаво шароитига қарамасдан, махсус бригадалар томонидан барча носозликлар бартараф этилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Соат 14:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда 210 МВт қувват билан ўчган 139 та фидер тармоққа қайта уланди.
Натижада Бухоро, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари истеъмолчилари тўлиқ, қолган ҳудудларда эса қисман, жами 50 минг 750 та истеъмолчи ҳамда кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналарининг электр таъминоти тикланди.
Шунингдек, Фарғона вилоятидаги «Яйпан» подстанциясида 3 МВт қувват билан авариявий ўчган «Т-2» трансформатори ҳам тармоққа уланди.
Соат 14:00 ҳолатига кўра, кучли шамол ва шиддатли ёмғир натижасида юртимиз бўйлаб 6-10 кВли 55 та фидер 71 МВт қувват билан авариявий ўчиқ қолмоқда.
Оқибатда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Жиззах ва Тошкент вилоятларидаги 17 минг 750 та истеъмолчи ҳамда кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари вақтинчалик электр таъминотидан узилган.
Ҳозирги вақтда мураккаб об-ҳаво шароитига қарамасдан, махсус бригадалар томонидан мавжуд носозликлар бартараф этилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Соат 15:07 да Жиззах вилоятида кучли шамол ва ёмғир туфайли ўчган барча тармоқлар уланиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланди.
Соат 19:10 да Хоразм вилоятида кучли шамол ва ёмғир туфайли ўчган барча тармоқлар уланиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланди.
Соат 20:00 ҳолатига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент вилоятида ҳам кучли шамол ҳамда ёмғир туфайли ўчган барча тармоқлар уланиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланди.
Шундай қилиб, айни пайтда табиат инжиқлиги боис ўчган барча тармоқлар уланиб, аҳоли истеъмолчилари ва кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр энергияси билан тўлиқ таъминланди.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/11482
https://t.me/minenergy_uz/11483
https://t.me/minenergy_uz/11484
https://t.me/minenergy_uz/11485
https://t.me/minenergy_uz/11486
https://t.me/minenergy_uz/11487
https://t.me/minenergy_uz/11488
https://t.me/minenergy_uz/11489
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати