Янгиликлар
Юқори кучланишли электр узатиш тармоғида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
  • 10.05.2024
  • 71

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали Ҳаво тармоқлари хизмати ходимлари томонидан, режага асосан, техник-муҳандислик номи 220 кВ кучланишли L-20-D ҳамда L-B-Ch электр узатиш ҳаво тармоқларида мукаммал таъмирлаш ишлари якунланди.
 
Мукаммал таъмирлаш ишларига асосан L-20-D линиясида 7 дона,  L-B-Ch линиясида 11 дона шикастланган изоляторлар яроқлисига алмаштирилиб, таянч устунларининг мустаҳкамлиги таъминланди ва рақамларини янгилаш ишлари бажарилди.
 
Эътиборингизга ҳавола этилаётган фотолавҳаларда «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали Ҳаво тармоқлари хизмати ходимларидан иборат бригаданинг иш фаолияти акс этган.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>