Янгиликлар
"Ўзбекистон МЭТ" АЖ "Декарбонизация учун рақамлаштириш – электр узатиш тармоғини такомиллаштириш" лойиҳасини муваффақиятли амалга оширганлиги учун тақдирланди
  • 26.04.2024
  • 130

Жорий йил 19 апрел куни Тошкентда Осиё тараққиёт банкининг республикамиздаги барча вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикасидаги лойиҳалари портфелини кўриб чиқишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда 2023 йил ва 2024 йил 1-чораги якуни бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ лойиҳаларни амалга ошириш бўйича энг самарали ижро агентлиги сифатида топилди ва "Декарбонизацияни рақамлаштириш – магистраль электр тармоқларини такомиллаштириш" лойиҳаси ҳаётга муваффақиятли татбиқ қилина бошланганлиги эътироф этилди.

ОТБ томонидан "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг самарали ва мувофиқлаштирилган ҳолда ташкил қилинган фаолияти унга олдиндан харид қилиш (advance procurement) тартибини қўллаш имконини бергани таъкидланди. Бу эса, ўз навбатида, лойиҳа кредит шартномаси кучга киргунга қадар 355 километр узунликдаги магистраль электр тармоқларини модернизациялаш бўйича халқаро тендер савдоларини якунлаш ҳамда ғолиб компаниялар билан шартнома имзолаш имконини берди.

Тегишли сертификат ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси директори Канокпан Лао-Арая хоним томонидан топширилди.

Шунингдек, тадбир якунида ОТБ вакиллари томонидан "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ходимларига юқори касбий маҳорати ва самарали меҳнати учун миннатдорлик билдирилди.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/11207

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>