Яратганнинг марҳамати ёғиладиган ушбу барокатли ва нурафшон кунда Сиз азизларни мукаррам Ийд ул-Фитр билан табриклаймиз.
Меҳнаткаш ва софдил халқимизнинг мўътабар моҳи Рамазонда қилган барча эзгу ният ва дуолари ижобат бўлсин!
Байрам ва унга уланган дам олиш кунларида ҳам туну кун халқимиз хизматида бўлган мамлакатимиз энергетиклари номидан барча-барчани улуғ айём билан қутлаймиз!
Жонажон Ватанимизни, азиз халқимизни Яратганнинг Ўзи паноҳида асрасин! Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Дадажон Исақулов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси