Янгиликлар
“Яшил макон” лойиҳаси доирасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда
  • 29.03.2024
  • 68

Аввал хабар берганимиздек, “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиалида, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида, дарахт кўчатлари экиш ишлари давом эттирилмоқда. Филиал тасарруфидаги энергетика объектлари ва маъмурий биноларнинг ер майдонлари ҳамда тўсиқ деворлари атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Мисол учун, Филиал ходимлари томонидан 110 дона шафтоли, 25 дона нок, 10 дона олма мевали кўчатлар экилди. Лойиҳа доирасида хурмо, ўрик, гилос каби мевали дарахтлар ва гул кўчатлари экилиши режалаштирилган.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>