Янгиликлар
500 кВ кучланишли «Ғузор» подстанциясида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди
  • 28.03.2024
  • 58

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 15 июнда қабул қилинган ЎРҚ–778-сон Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрь санасидаги «Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш чорра-тадбирлари тўғрисида»ги 630-сонли қарорига мувофиқ «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 500 кВ кучланишли «Ғузор» подстанциясида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.

✔️ Машғулотларда, шунингдек, Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш ҳамда Ёнғин хавфсизлиги бошқарма ва бўлимлари фаол иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, айни кунларда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раисининг буйруғига биноан Акциядорлик жамияти тасарруфидаги идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий қоровул таркиби ходимлари аттестациядан ўтказилмоқда.

 

 

 

 

 

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>