Янгиликлар
Қурилиш-монтаж ишларни хавфсиз бажариш учун 2 та 10 кВ кучланишли электр тармоқлари вақтинча тармоқдан узиб турилади
  • 25.03.2024
  • 64

Аввал хабар берганимиздек, 10 кВ кучланишли Жайрон–1 ва Жайрон–2 электр узатиш тармоқлари белгиланган ишларни хавфсиз бажариш учун 2024 йил 23 март куни 08:00 дан 19:00 гача тармоқдан узиб турилиши ҳамда Қашқадарё вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПҚ–191-сонли қарорига мувофиқ қурилиш-монтаж ишларининг бир амалиёти бажарилиши эълон қилинган эди.

❗️ Электр таъминотининг техник-муҳандислик заруриятлари туфайли белгиланган муддатда 2 та 10 кВ кучланишли линиялар тармоқдан узилмади ва қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиш муддати бошқа кунга қолдирилди.

⚡️Юқоридагиларни инобатга олиб шуни маълум қиламизки, Қашқадарё вилояти Нишон туманида янги қурилаётган 500 МВТ бўлган фотоэлектр станцияси ҳамда Талимаржон ИЭС 220 кВ  очиқ тақсимлаш қурилмасини боғловчи 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғининг узатгичлари Талимаржон ГРЕС-110/10 кВ дан чиқувчи 10 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғининг устидан кесиб ўтганлиги сабабли, 2024 йил 26–27 март кунлари 08:00 дан 19:00 гача 10 кВ кучланишли Жайрон–1 ва Жайрон–2 электр узатиш тармоқлари, белгиланган ишларни хавфсиз бажариш учун, вақтинча тармоқдан узиб турилади.  

⚡️ Истеъмолчилардан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Facebook  ‖ ИнстаграмYouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>