Янгиликлар
Ассалому алайкум, азиз дўстлар, ҳурматли ҳамкасблар!
  • 20.03.2024
  • 67

Барчангизга баҳор байрами — Наврўзи олам муборак бўлсин!

Тун билан кун тенглашадиган шарқона янги йил — Наврўз айёми муносабати билан барча юртдошларимизни, энергетика соҳаси вакилларини, хусусан Акциядорлик жамиятимизнинг ишчи-ходимларини самимий муборакбод этаман!

Қадрли дўстлар!

Шу кунларда юртимизнинг барча гўшаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ободончилик, кўкаламзорлаштириш ишларини кўриб кўз қувонади.

Азиз ҳамкасблар!

Жамиятимизнинг аҳил жамоаси баҳор айёми — Наврўзи оламни ёруғ юз, кўтаринки кайфият билан кутиб олмоқда.

⚡️ Акциядорлик жамиятимиз 2024 йилги режаларни шараф билан бажариш учун тун-у кун меҳнатда.

Яна бир бор барчангизни Наврўз — умумхалқ байрами билан қутлайман. Баҳор байрамингиз муборак бўлсин, азиз ҳамкасблар!

Ҳурмат билан,

Дадажон Исақулов

Веб-саҳифа  ‖  Facebook  ‖  Instagram  ‖  Twitter  ‖  Youtube

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>