Янгиликлар
Наврўз байрами арафасида спорт ўйинлари мусобақаси ташкил этилди
  • 20.03.2024
  • 65

“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тизимида ёшлар сиёсати борасида турли йўналишдаги тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

⚡️ Мисол учун, Наврўз байрами муносабати билан, “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали Касаба уюшма қўмитаси ҳамда Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилотлари томондан ишчи-ходимлари ўртасида спорт ўйинлари мусобақаси ташкил этилди.

Юқори кучланишли тармоқларга хизмат кўрсатувчи мутахассислардан иборат жамолар ҳамда якка тартибда спортнинг шашка, шоҳмот, мини футбол турлари бўйича 1-, 2- ва 3-ўринлар учун баҳс олиб боришди. Мусобақа ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирланди.

✍️ Фарҳод Собиров, “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали Ёшлар етакчиси

Facebook  ‖ ИнстаграмYouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>