Янгиликлар
Дадажон Айнақулович: «Сизларга дунёдаги энг бебаҳо бойлик, яъни оилавий бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик, фарзандлар ва набиралар камолини кўриб юриш қувончи ҳамиша ёр бўлишини тилайман!»
  • 07.03.2024
  • 116

Бугун, 2024 йил 7 март санасида, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти катта мажлислар залида 8 март — Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов Акциядорлик жамиятимизда меҳнат фаолияти юритаётган аёлларни самимий табриклаб, уларга юксак эҳтиромини билдирди.

– Жамоамизнинг барча аёлларини бугунги баҳор ва нафосат, гўзаллик ва латофат байрами билан самимий табриклайман. Сизларга дунёдаги энг бебаҳо бойлик, яъни оилавий бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик, фарзандлар ва набиралар камолини кўриб юриш қувончи ҳамиша ёр бўлишини тилайман. Қалбингиз доим баҳор айёмлари каби яшнаб турсин! Уйингизда, оилангизда, энг аввал, Онангизни баҳор айёми билан табриклаб қўйинг! Фурсатдан фойдаланиб, ҳамкасбларимизнинг оналари, барча опа-сингил,турмуш ўртоқ ва қизалоқларни байрам муносабати билан табриклаб, уларни ардоқлашингизни истаймиз! – дея самимий табриклади Дадажон Айнақулович.

Маълумки, давлат ва жамиятимнинг ҳар бир жабҳасида аёлларнинг муносиб ўрни бор. Худди шу каби ўз ишининг устаси бўлган юзлаб хотин-қизлар энергетика соҳаси, жумладан электр энергетика тармоғида ҳам самарали меҳнат қилиб келмоқдалар. Хусусан, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамият жамоасида ҳам аёлларнинг ўрни бор ва хотин-қизларга муносиб меҳнат шароитлари яратиб келинмоқда.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раҳбарияти, Акциядорлик жамияти Оила ва хотин қизлар бошланғич ташкилоти тавсиясига кўра, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг қарорига асосан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшмалари раиси Хидирова Нодира Жаҳонгировна “Мўтабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди. Акциядорлик жамияти раҳбарияти ҳамда жамоаси Нодира Жаҳонгировнани юксак эътироф билан самимий муборакбод этди.

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг тегишли буйруғига биноан Акциядорлик жамияти хотин-қизлари моддий рағбатлантирилди. Тадбир сўнгида Оналарни, Аёлларни улуғловчи назмий асарлардан намуналар ўқиб эшиттирилиб, байрам соҳибаларига табрик сўзлари изҳор этилди.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>